Ўзбекистон

Дори, сигарет, телефон ва қурилиш буюмлари: қалбаки ҳужжатлар асосидаги юк ушланди

Ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Дори, сигарет, телефон ва қурилиш буюмлари: қалбаки ҳужжатлар асосидаги юк ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида мамлакат ҳудудига қалбаки божхона ҳужжатлари асосида ноқонуний олиб кирилган товар-моддий бойликлар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Тадбир давомида Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги божхона омборида холислар иштирокида кўздан кечирилган.

 

Текширув натижасида транзит декларацияси ва йўл кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 2 490 дона тиббий буюм, 13 794 қути дори воситаси, 880 дона биологик фаол қўшимча, 273 370 қути сигарет ва тамаки маҳсулоти, 3 131 дона электрон сигарета, 8 591 дона уяли телефон, 19 дона планшет, 52 дона парфюмерия маҳсулоти борлиги аниқланган.

 

Шунингдек, ҳужжатларда кўрсатилган миқдори ва бошқа хусусиятлари амалдаги ҳолатига мос келмаган 72 501 дона қурилиш асбоб-ускунаси ҳам аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, автотранспорт воситаси эгаси Тошкент шаҳрида яшовчи 1978 ва 1995 йилларда туғилган икки нафар фуқаро билан тил бириктириб, мазкур товарларни қалбаки божхона ҳужжатлари асосида қўшни давлатдан Ўзбекистонга олиб кирган.

 

Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Дори, сигарет, телефон ва қурилиш буюмлари: қалбаки ҳужжатлар асосидаги юк ушланди | Zamon.uz