Жаҳон

Қирғизистонда Telegram ва бошқа хорижий сервислар блокланиши мумкин

Бунга компанияларнинг мамлакатдаги солиқ рўйхатидан ўтмагани сабаб бўлмоқда.

Қирғизистонда Telegram ва бошқа хорижий сервислар блокланиши мумкин

 

Қирғизистон Давлат солиқ хизмати мамлакат резидентларига электрон хизматлар кўрсатувчи, бироқ мажбурий солиқ рўйхатидан ўтмаган хорижий компанияларга нисбатан чекловлар қўлланиши мумкинлигини маълум қилди.

 

Солиқ хизматига кўра, Қирғизистон резидентларига электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий ташкилотлар солиқ органида мажбурий рўйхатдан ўтиши ва тегишли солиқ мажбуриятларини бажариши керак.

 

Электрон хизматлар қаторига дастурий таъминот, онлайн ўйинлар, интернет-реклама, хостинг, маълумотларни сақлаш, рақамли контентдан фойдаланиш имконини бериш ва бошқа шу каби хизматлар киради.

 

Ҳозирга қадар 73 та хорижий компания солиқ рўйхатидан ўтган. Шу билан бирга, Қирғизистон резидентларидан катта миқдорда даромад олаётган, бироқ мажбурий рўйхатдан ўтмаган хорижий компаниялар ҳам аниқланган.

 

Давлат солиқ хизмати тижорат банклари билан ҳамкорликда пул ўтказмалари бўйича маълумотларни таҳлил қилиб, катта молиявий айланмага эга 11 та хорижий компанияни аниқлаган. Улар орасида Alibaba Group Holding Limited (1688), Pinduoduo, Twitch, Microsoft, Valve, Sony Interactive Entertainment, Epic Games, Electronic Arts, VK, Telegram ва Dropbox бор.

 

2024–2025 йиллар давомида ушбу компанияларга Қирғизистон резидентларидан 15,9 миллионга яқин пул ўтказмаси амалга оширилган. Уларнинг умумий қиймати 13,2 миллиард сўмдан ошган.

 

Энг катта пул оқими Shanghai Xunmeng Information Technology Co., Ltd. (Pinduoduo) — 8,89 миллиард сўм, Alibaba Group Holding Limited (1688) — 2,83 миллиард сўм ва Microsoft — 1,01 миллиард сўм ҳиссасига тўғри келган.

 

Давлат солиқ хизмати мазкур компанияларга солиқ рўйхатидан ўтиш ва солиқ мажбуриятларини бажариш тартибини тушунтирувчи расмий хатлар юборган. Шунингдек, тегишли мурожаатлар дипломатик каналлар орқали Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги орқали ҳам юборилган.

 

Бироқ солиқ хизматининг маълумотларига кўра, ҳозиргача компаниялардан жавоб олинмаган ва улар солиқ органларида рўйхатдан ўтмасдан фаолиятини давом эттирмоқда.

 

Солиқ мажбуриятларини бажармаслик давом этса, ваколатли органларга мазкур компанияларнинг Қирғизистон ҳудудидаги электрон хизматларига киришни чеклаш бўйича сўров юборилиши мумкин.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.