Жаҳон

Перуда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Перуда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди

 

Перунинг Аякучо минтақасида 7,2 магнитудали зилзила қайд этилди. Перу Миллий сейсмология маркази маълумотига кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 13:00 да содир бўлган. Эпицентр Коракора шаҳридан 35 километр шимолда, 108 километр чуқурликда жойлашган.

 

Германия Геология фанлари тадқиқот маркази зилзила магнитудасини 6,6, Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази ва АҚШ Геологик хизмати эса 6,7 деб баҳолаган. Перу Геофизика институти эса магнитудани 7,2 деб қайд этган.

 

Зилзила мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида, жумладан, Лима шаҳрида ҳам сезилган. Коракорада эвакуация вақтида икки киши жароҳатланган. Дастлабки маълумотларга кўра, 22 та уй, 6 та тиббиёт муассасаси ва 1 та мактаб зарар кўрган. Шунингдек, ҳудудда тош қулаши кузатилган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

 

Зилзиладан сўнг цунами хавфи эълон қилинмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлган эди.

custom img

Тожикистон Эрондан 2,55 млн тонна нефть ва ёқилғи сўради

Мамлакат нефть маҳсулотларининг 80 фоизигача Россиядан импорт қилади. Россияда эса украин дронлари ҳужумлари ва ички талабнинг юқорилиги сабаб ёқилғи тақчиллиги кучайган.

custom img

Испанияда жазирама туфайли ўлимлар сони 4,5 мингга яқинлашди

Бу кўрсаткич 2022 йилдан бери энг юқори натижа ҳисобланади.

custom img

Қирғизистонда Telegram ва бошқа хорижий сервислар блокланиши мумкин

Бунга компанияларнинг мамлакатдаги солиқ рўйхатидан ўтмагани сабаб бўлмоқда.

custom img

Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи 5 йилга қамалди

18 ёшли такси ҳайдовчиси йўловчини бейсбол таёқчаси билан уриб, оғир тан жароҳати етказган.

custom img

Марказий Африкада олтин конининг қулаши оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кўплаб кончилар бедарак йўқолган ёки вайроналар остида қолган.

custom img

АҚШнинг давлат қарзи тарихда илк бор 40 триллион доллардан ошди

Мамлакатнинг қонуний қарз лимити 41,103 триллион доллар этиб белгиланган.

custom img

Қозоғистонда хавфли иситма: касалланганлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Туркистон вилоятида каналар чақиши оқибатида хавфли иситма қайд этилмоқда.

custom img

Португалияда “бурқа қонуни” кучга кирди

Мамлакатда жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"