Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Бухородаги лойиҳалар ижроси билан танишди

Ташриф давомида сув тежаш, мактабгача таълим ва туризм лойиҳалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Бухородаги лойиҳалар ижроси билан танишди

 

Бухоро вилоятига ташриф давомида Саида Мирзиёева май ойида белгиланган режалар ижроси ва амалга оширилган ишлар натижаларини кўздан кечирди.

 

     

 

Ташриф давомида «Жўйзар» каналининг 9 километрлик қисми бетонлаштирилгани қайд этилди. Яна 10 километрлик қисмида ушбу ишлар давом этмоқда. Канални бетонлаштириш натижасида йилига 12 миллион куб метр сувни тежаш имконияти яратилади. Шу ҳудудда балиқчилик хўжалиги ҳам ишга туширилган.

 

         

 

     

 

Шунингдек, «Шайхонча» маҳалласида 240 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти барпо этилгани билан танишилди.

 

         

 

         

 

       

 

Саида Мирзиёева ташриф давомида туризм соҳасидаги янги лойиҳаларни ҳам кўздан кечирди. Жумладан, «Афшона» мажмуаси, этно-уйлар, “Жўйи Мулиён” каналини тиклаш, янги аэропорт яқинидаги меҳмонхоналар ва туризм кластери билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

 

       

 

Бухорога йилига 10 миллион сайёҳни жалб этиш, вилоятни транзит ҳудуддан замонавий ва тўлақонли туризм масканига айлантириш асосий мақсадлардан бири экани таъкидланди.

 

Ташриф якунида Саида Мирзиёева Бухоронинг “Етти пир” қадамжоларини зиёрат қилди.

 

         

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.