Ўзбекистон

Нурафшонда Ёшлар ишлари бўлими раҳбари сўкингани учун ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбарининг маҳалла ёшлар етакчиларига қўпол ва ҳақоратомуз муносабатини акс эттирувчи аудиоёзув тарқалган эди.

Нурафшонда Ёшлар ишлари бўлими раҳбари сўкингани учун ишдан бўшатилди

 

Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбари Миркарим Мирмаҳмудовичнинг маҳалла ёшлар етакчиларига нисбатан қўпол ва ҳақоратомуз муносабатда бўлгани акс этган аудиоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва Нурафшон шаҳар ҳокимлиги томонидан хизмат текшируви ўтказилди.

 

Ўрганиш давомида ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзувдаги ҳолатлар ўз тасдиғини топгани аниқланган. Хусусан, 2026 йил 18 август куни М. Мирмаҳмудович маҳалла ёшлар етакчилари иштирокидаги йиғилишда хизмат одоби ва касбий этика талабларини қўпол равишда бузиб, уларга кескин ҳамда ҳақоратомуз муносабатда бўлган.

 

Хизмат текшируви давомида унинг иш фаолиятида қатор бошқа камчиликлар ҳам аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан М. Мирмаҳмудович билан суҳбат ўтказилиб, аниқланган камчиликлар ва уларнинг салбий оқибатлари тушунтирилган. У ўзининг қўпол хатти-ҳаракатларини тан олган ҳамда ўзи билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишини билдирган.

 

Натижада, М. Мирмаҳмудович билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Унинг иш фаолиятида аниқланган бошқа камчиликлар юзасидан текширувлар давом эттирилмоқда ва натижаларига кўра тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нурафшонда Ёшлар ишлари бўлими раҳбари сўкингани учун ишдан бўшатилди | Zamon.uz