Ўзбекистон

Тошкентда дизайн-кодни жорий этиш ёндашуви қайта кўриб чиқилди

Бунга тадбиркорларнинг танқидий фикр-мулоҳазалари сабаб бўлган.

Тошкентда дизайн-кодни жорий этиш ёндашуви қайта кўриб чиқилди

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда дизайн-кодни жорий этиш жараёнига билдирилган фикр-мулоҳазалар, жумладан, тадбиркорларнинг танқидий таклифлари асосида ёндашув қайта кўриб чиқилганини маълум қилди.

 

Ҳокимликнинг қайд этишича, бундан буён асосий эътибор очиқ мулоқот, талабларни тушунарли тарзда етказиш ва тадбиркорлар билан юзага келаётган масалаларни индивидуал тартибда кўриб чиқишга қаратилади.

 

Жорий йилнинг 11 майидан 26 июлига қадар дизайн-кодни жорий этиш ишлари Тошкент шаҳрининг 56 та кўчасидаги 3 228 та тадбиркорлик субъектини қамраб олган.

 

Жараённинг тадбиркорларга таъсирини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда сўровнома ўтказган.

 

Сўровнома натижаларига кўра, айрим ҳолатларда дизайн-код талаблари, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби ва бажарилиши лозим бўлган ишлар кетма-кетлиги ўз вақтида ҳамда етарлича тушунарли тарзда изоҳланмагани аниқланган.

 

Ҳокимлик ушбу эътирозларни ўринли деб топган ва келгусидаги ишларни ташкил этишда мазкур фикр-мулоҳазаларни инобатга олишини билдирган.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирга қадар 509 нафар тадбиркор ўз биноси фасадини янгилаган. Яна 2 627 нафар тадбиркорда тегишли ишлар давом этмоқда. Қолган масалалар туман ҳокимликлари ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда индивидуал тартибда кўриб чиқилади.

 

Шунингдек, “Тошкент Инвест Компанияси” АЖ, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти экспертлари иштирокида 18 та реклама-ишлаб чиқариш компанияси мутахассисларининг малакаси оширилган.

 

Ҳокимликка кўра, дизайн-кодни жорий этишдан мақсад фақат фасадларни ягона талабларга мослаштириш эмас, балки бу жараённи тадбиркорлар учун тушунарли ва адолатли ташкил этиш, шу билан бирга, пойтахтнинг шаҳарсозлик қиёфасини яхшилашдан иборат.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.