Ўзбекистон

Тошкентда ЙПХ ходимидан қочган Malibu ҳайдовчиси ушланди

Автомобиль давлат рақамисиз бўлган, олд ва орқа ойналари қорайтирилган ҳолда ҳаракатланган.

Тошкентда ЙПХ ходимидан қочган Malibu ҳайдовчиси ушланди

 

Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида ЙПХ ходимининг тўхташ талабига бўйсунмаган Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди.

 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, транспорт воситаси “Уч қаҳрамон”дан Ҳасанбой томон ҳаракатланаётган вақтида аниқланган. Автомобилнинг давлат рақам белгиси бўлмаган, олд ва орқа ойналари қорайтирилган ҳамда орқа қисмига қўшимча антенна ўрнатилган.

 

Ҳайдовчига рупор орқали тўхташ ишораси берилган. Бироқ у кескин бурилиб, тўхташ талабига бўйсунмасдан ҳаракатини давом эттирган.

 

Транспорт воситаси тезкор чоралар натижасида ушланган. Ҳайдовчига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Жиззахда кредитдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Шундан сўнг транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Андижонда фуқаро қарийб 2 кг “гашиш” билан қўлга тушди

У наркокурерлар томонидан дала майдонидаги хуфий жойга қолдирилган моддани қариндоши орқали қабул қилиб олган вақтида ушланди.

custom img

Тошкентда дизайн-кодни жорий этиш ёндашуви қайта кўриб чиқилди

Бунга тадбиркорларнинг танқидий фикр-мулоҳазалари сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда подездларга кондиционер ўрнатиш тақиқланади

Янги қоидалар 2026 йил 16 ноябрдан кучга киради.

custom img

Тимур Исмоилов ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

У бунга қадар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

custom img

Қувада эркак оилавий можаро сабаб қайнотасининг уйига ўт қўйди

Ёнғин оқибатида хонадонга 109,8 миллион сўмлик зарар етган, судланувчи зарарни тўлиқ қоплагани инобатга олиниб, унга 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

custom img

Бошпанасиз шахсларни вақтинча бошпана билан таъминлаш тартиби белгиланди

Бошпанасиз шахслар кўча, вокзал, бозор ва бошқа жамоат жойларида ички ишлар ҳамда ижтимоий ходимлар томонидан аниқланади.

custom img

Урганч — Хива пуллик йўлида енгил автомобиллар учун йўл ҳақи 25 минг сўм бўлади

Трасса учун йўл ҳақи тўлаш тизими ҳозирда синов режимида ишламоқда ва 25 августдан тўлиқ ишга тушади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"