Жаҳон

Тожикистон Эрондан 2,55 млн тонна нефть ва ёқилғи сўради

Мамлакат нефть маҳсулотларининг 80 фоизигача Россиядан импорт қилади. Россияда эса украин дронлари ҳужумлари ва ички талабнинг юқорилиги сабаб ёқилғи тақчиллиги кучайган.

Тожикистон Эрондан 2,55 млн тонна нефть ва ёқилғи сўради

 

Тожикистон Эрон билан энергетика ва транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш доирасида 2,55 миллион тонна нефть ва нефть маҳсулотларини импорт қилиш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақдаТожикистон Транспорт вазирлиги хабар берди.

 

Сўралаётган маҳсулотлар ҳажми қуйидагича:

  • 2 миллион тонна — хом нефть;

  • 300 минг тонна — дизель ёқилғиси;

  • 150 минг тонна — бензин;

  • 100 минг тонна — авиация керосини.

 

Етказиб бериш муддатлари ҳозирча кўрсатилмаган.

 

15 август куни Эрон ва Тожикистон Теҳронда энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришган. Томонлар хом нефть ва нефть маҳсулотларини мунтазам етказиб беришни йўлга қўйиш масаласида техник, логистика ва молиявий тафсилотларни ишлаб чиқиш учун қўшма ишчи гуруҳ тузишни режалаштирмоқда.

 

Тожикистон Транспорт вазири Азим Иброҳимнинг маълум қилишича, ҳозирда икки давлат ўртасида йилига қарийб 800 минг тонна ёқилғи ташилади. Янги логистика механизмлари ишга туширилиши билан бу ҳажмни сезиларли даражада ошириш режалаштирилмоқда.

 

Тожикистон томони ёқилғини ташиш учун цистерна вагонларидан иборат махсус поездларни шакллантириш ҳамда Эрон темир йўлларида улар учун “яшил йўлак” яратишни таклиф қилган. Шунингдек, Эроннинг Чабаҳар портида Тожикистон логистика марказини ташкил этиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

 

Тожикистон энергетика вазири Далер Жуманинг сўзларига кўра, мамлакат қўшимча нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича Қозоғистон, Туркманистон, Ироқ ва Беларус билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

 

2026 йилнинг биринчи ярмида Тожикистон 599,5 минг тонна нефть маҳсулотлари импорт қилган. Ҳукуматнинг Монополияга қарши хизмати маълумотларига кўра, унинг 91,1 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келган.

 

Шунингдек, 2026 йил январь–июнь ойларида Тожикистон ва Эрон ўртасидаги юк ташиш ҳажми 432 790 тоннани ташкил этган. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 117,5 фоизга кўп.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.