Жаҳон

Туркия Нетаняхуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди

Туркия аввал ҳам Нетаняху ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига нисбатан ҳибсга олиш ордерларини чиқарган.

Туркия Нетаняхуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди

Туркия Нетаняхуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди.  Қарор Исроилнинг Ғазога гуманитар ёрдам олиб кетаётган флотилияни тўхтатиши юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида қабул қилинган. Бу ҳақда Туркия Адлия вазири Акин Гюрлек маълум қилди, дея хабар бермоқда Arab News.

 

Туркия аввал ҳам Нетаняху ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига нисбатан Ғазодаги урушдаги ҳаракатлари сабаб “геноцид” айблови билан ҳибсга олиш ордерларини чиқарган.

 

“Ғазода геноцид сиёсатини амалга ошираётган Нетаняху ҳукуматини дахлсиз ва жавобгарликдан озод деб ҳисоблаш мумкин деган қарашни қатъиян рад этамиз”, — деди Гюрлек.

 

Вазирнинг таъкидлашича, Туркия Ғазода содир этилган жиноятларнинг яширилишига ёки уларни содир этган шахсларнинг жазосиз қолишига йўл қўймайди. Анқара айбдорларни жавобгарликка тортиш учун миллий ва халқаро ҳуқуқнинг барча имкониятларидан фойдаланишини билдирди.

 

Гюрлек Туркия Фаластин халқи, мазлумлар ва инсоният виждони томонида қатъий туришда давом этишини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, инсониятга қарши жиноят содир этган шахсларни қонун олдида жавобгарликка тортиш учун барча зарур чоралар кўрилади.

 

Исроил томони эса Туркиянинг қарорига кескин муносабат билдирди. Нетаняху идораси Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни “антисемит диктатор” деб атаб, Исроил Анқаранинг минтақадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган уринишларига қарши қатъий ҳаракат қилишда давом этишини маълум қилди.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.