Жаҳон

Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик эркакнинг жасади денгиздан топилди

Беш киши денгизга тушганида кучли оқимга тушиб қолган. Тўрт нафари қутқарилган, ўзбекистонлик эркак эса оқим томонидан олиб кетилиб, бедарак йўқолган.

Туркияда бедарак йўқолган ўзбекистонлик эркакнинг жасади денгиздан топилди

 

Туркиянинг Истанбул шаҳри Шиле туманида денгизда бедарак йўқолган 54 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди.

 

Ҳодиса 16 август куни соат 15:15 атрофида Шиле шаҳридаги Масера Парк пляжида содир бўлган. Маълумотларга кўра, беш киши денгизга тушган вақтида кучли оқимга тушиб, чўкиб кетиш хавфи остида қолган.

 

Воқеа ҳақида хабар берилгач, қирғоқ қўриқлаш хизмати, ёнғин хавфсизлиги ва тез тиббий ёрдам гуруҳлари ҳудудга юборилган. Тўрт киши қутқарилган, ўзбекистонлик эркак эса оқим томонидан олиб кетилиб, бедарак йўқолган.

 

Шундан сўнг қирғоқ қўриқлаш қайиқлари, ёнғин хавфсизлиги ходимлари ва кўнгиллилар иштирокида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган. Қидирувлар Шиленинг Каракираз ҳудуди ва унинг атрофида, жумладан, ҳаводан кузатув орқали амалга оширилган.

 

Икки кун давом этган қидирув ишлари натижасида 18 август куни қирғоқ қўриқлаш хизмати эркакнинг жонсиз жасадини денгиздан топган. Марҳумнинг жасади суд-тиббиёт институти ўликхонасига олиб кетилган.

custom img

Ўзбекистоннинг барча соҳаларда жадал ривожланаётганини кўриб, қувонаман — Илҳом Алиев

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида катта интервью берди.

custom img

Туркия Нетаняхуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берди

Туркия аввал ҳам Нетаняху ва Исроилнинг бошқа юқори мартабали амалдорларига нисбатан ҳибсга олиш ордерларини чиқарган.

custom img

Тенге 2026 йилда Европа ва Осиёдаги энг кучли валютага айланди

Халқаро инвесторларнинг Қозоғистон давлат облигацияларига қизиқиши ортиши фонида тенге 2026 йилда АҚШ долларига нисбатан 9,7 фоизга мустаҳкамланди.

custom img

Ер аҳолиси огоҳлантирилди: 2027 йил рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Тинч океанида сўнгги  асрдаги энг кучли Эл-Нино ҳодисаси шаклланмоқда.

custom img

АҚШ Эронга қарши “тарихдаги энг қаттиқ санкциялар”ни жорий этишини маълум қилди

Санкциялар тафсилотлари келаси ҳафта эълон қилинади.

custom img

Тожикистон Эрондан 2,55 млн тонна нефть ва ёқилғи сўради

Мамлакат нефть маҳсулотларининг 80 фоизигача Россиядан импорт қилади. Россияда эса украин дронлари ҳужумлари ва ички талабнинг юқорилиги сабаб ёқилғи тақчиллиги кучайган.

custom img

Перуда 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Испанияда жазирама туфайли ўлимлар сони 4,5 мингга яқинлашди

Бу кўрсаткич 2022 йилдан бери энг юқори натижа ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"