Ўзбекистон

Ўзбекистонда подездларга кондиционер ўрнатиш тақиқланади

Янги қоидалар 2026 йил 16 ноябрдан кучга киради.

Ўзбекистонда подездларга кондиционер ўрнатиш тақиқланади

 

Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига янги ўзгартиришлар киритилди. Тегишли ҳужжат Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

 

Янги талабларга кўра, кўп қаватли уйларнинг кириш жойларига иситиш ва совутиш ускуналарини, жумладан, кондиционерларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.

 

Шунингдек, кўп қаватли уйлар фасадларидаги нуқсонларни бартараф этиш муддатлари белгиланди. Жумладан, ёриқлар, қоплама ва сувоқнинг шикастланиши, намлик излари ҳамда бошқа нуқсонлар бир ой ичида бартараф этилиши керак.

 

Подваллардаги асосий иситиш тармоқларида носозлик аниқланган тақдирда, бу ҳақда иссиқлик таъминоти ташкилотига хабар берилиши ва мутахассисларнинг таъмирлаш ишларини амалга ошириши учун уларга кириш имконияти яратилиши лозим.

 

Лифтлардан фойдаланиш бўйича ҳам янги талаблар жорий этилади. Лифт кабиналарида унинг юк кўтариш қобилияти, йўловчиларнинг рухсат этилган сони, “Хавфсиз лифт” электрон тизимидаги рўйхатдан ўтган рақами, даврий техник кўриклар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ёки авария хизмати ташкилотининг телефон рақами кўрсатилиши керак.

 

Бундан ташқари, лифт шахталари, машина хоналари ва кириш жойлари тоза ҳамда ёритилган ҳолатда сақланиши белгиланган.

 

Янги қоидалар 2026 йил 16 ноябрдан кучга киради.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Лойиҳа доирасида электр ва газ харажатлари учун компенсация мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмол меъёрини ошириш ҳам назарда тутилган.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.