Ўзбекистон

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва ТДЮ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳужжат инсон ҳуқуқлари, юридик таълим, илмий-тадқиқотлар ва ёш ҳуқуқшунослар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва ТДЮ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

 

21 август куни Тошкент шаҳридаги Инсон ҳуқуқлари уйида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Тошкент давлат юридик университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 

       

 

Меморандумни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, академик Акмал Саидов ва Тошкент давлат юридик университети ректори, профессор Бахшилло Ходжаев имзолади.

 

       

 

Тадбирда Янги Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг назарий ва амалий аҳамияти алоҳида таъкидланди.

 

Қайд этилганидек, мазкур меморандум икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорликни инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, юридик таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, миллий ва халқаро илғор тажрибани ўрганиш ҳамда ёш ҳуқуқшуносларнинг касбий салоҳиятини ошириш йўналишларида янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

 

     

 

Меморандум доирасида инсон ҳуқуқлари соҳасида қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш, конференция, семинар, давра суҳбатлари ва тренинглар ташкил этиш, шунингдек, экспертлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида илмий-маърифий тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.

 

Шунингдек, талабалар учун инсон ҳуқуқлари соҳасидаги амалий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни амалга ошириш, илмий ва таълимий контентни такомиллаштириш, замонавий ўқитиш методикаларини жорий этиш ҳамда миллий қонунчиликни халқаро стандартлар билан уйғун ҳолда ўрганишга алоҳида эътибор қаратилади.

 

     

 

Ҳамкорлик доирасида Миллий марказнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги илмий-экспертлик салоҳияти ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг таълим, илм-фан ва ёш мутахассисларни тайёрлаш борасидаги имкониятлари ўзаро уйғунлаштирилади.

 

     

 

Томонлар, шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий ва халқаро механизмлари, ҳуқуқий таълим, илмий тадқиқотлар, академик ҳамкорлик ҳамда ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш йўналишларида тажриба ва ахборот алмашинувини ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Ўйинчоқ ичидан гашиш чиқди: аёл ушланди

Гиёҳванд модда Тошкентга олиб кетилаётган бўлган.

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

Ислом цивилизацияси маркази ва «Россия» миллий маркази маданий ва илмий ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади

2027 йилда Россия ва Ўзбекистонда икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигига бағишланган ўзаро маданият кунлари ўтказилади.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач, у 164 млн қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

У аввал маъмурий жазога тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган.

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.