Ўзбекистон

Таниқли қиличбоз ва МОҚ собиқ раиси Собир Рўзиев вафот этди

У жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган.

Таниқли қиличбоз ва МОҚ собиқ раиси Собир Рўзиев вафот этди

Ўзбекистон қиличбозлиги ривожига катта ҳисса қўшган таниқли спортчи, Москва-1980 ёзги Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг собиқ раиси Собир Рўзиев 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Собир Рўзиев спортчилик фаолияти давомида жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган.

 

У Ўзбекистон қиличбозлиги тарихида муносиб из қолдирган спортчилардан бири бўлиб, мамлакатда ушбу спорт турининг ривожига катта ҳисса қўшган. Марҳумга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони берилган.

 

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Собир Рўзиевнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳозирда уларни Ватанга олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ва ТДЮ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Ҳужжат инсон ҳуқуқлари, юридик таълим, илмий-тадқиқотлар ва ёш ҳуқуқшунослар салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган.

custom img

ОТМга кира олмаган абитуриентлар учун 6-йўналиш танлаш бошланди

Абитуриентлар 28 августгача 31 мингдан ортиқ вакант ўрин учун қўшимча танловда иштирок этиши мумкин.

custom img

Тошкентда йўлни тўсиб қўйиш ортидан жанжал келиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Касбий таълим ташкилотлари директорларига менежерлик сертификати бериш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, менежерлик сертификатига эга техникум директорлари ва директор ўринбосарларининг лавозим маошига мос равишда 50 ва 30 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама белгиланди.

custom img

“Стадионни қандай қилиб йўқ қилиб юборяпсан?” — Сурхондарё ҳокими

Улуғбек Қосимов мактаб стадионлари ўрнида қўшимча бинолар қурилаётганини танқид қилиб, мактаб ҳудудларидан фойдаланишда масъулиятли ёндашувни талаб қилди.

custom img

Сурхондарёда 3 кг га яқин гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Афғонистон фуқароси “опий”ни “жонли контейнер” орқали олиб киргани аниқланди.

custom img

“Бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди” — Шавкат Умурзоқов

Тошкент шаҳар ҳокими инвесторларга таклиф этилаётган 35 та бозор ва савдо мажмуалари ҳақида маълумот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"