Ўзбекистон

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида вазирлик ва идоралар ҳамда акциядорлик жамиятларининг марказий аппаратлари ходимлари ўртасида шахмат бўйича анъанавий “Chess Board Open Championship of “Uzbekhydroenergo” JSC” очиқ чемпионати ўтказилди.

 

 

Мусобақа “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ташаббуси билан ходимлар ўртасида шахматни оммалаштириш, уларни спорт мусобақаларига кенг жалб этиш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ташкил этилди. Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

 

 

22 август куни Ёшлар ижод саройида чемпионатнинг асосий финал босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Шахмат федерациясининг малакали ҳакамлари фаолият олиб борди. Беллашувлар ФИДЕ қоидалари асосида швейтсар тизимида ташкил этилиб, иштирокчилар 11 тур давомида ғолиблик учун баҳслашди.

 

 

Финал босқичида 120 нафардан ортиқ иштирокчи шахмат тахтаси атрофида ўзаро куч синашди.

 

 

Мусобақа якунларига кўра, “Ўзавтосаноат” АЖ вакили Фаррух Ражабов биринчи ўринни эгаллади. “Асакабанк” АЖ ходими Даврон Сулаймонов иккинчи, Ички ишлар вазирлиги вакили Шербек Хуррамов эса учинчи ўринни қўлга киритди.

 

Ғолиб ва совриндорларга тантанали тақдирлаш маросимида пул мукофотлари топширилди. Жумладан, биринчи ўрин соҳиби Фаррух Ражабов 130 миллион сўм, иккинчи ўрин соҳиби Даврон Сулаймонов 100 миллион сўм, учинчи ўрин соҳиби Шербек Хуррамов эса 70 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

 


Шунингдек, мусобақанинг турли номинацияларида муносиб иштирок этган бир қатор шахматчиларга “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди.

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач, у 164 млн қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

У аввал маъмурий жазога тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган.

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар кўп қаватли уй кириш йўлагида камерани синдирган.

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Таълим ва фан вазири педагогларнинг мақомини ошириш, маъмурий ишларини камайтириш ва таълим сифатини яхшилаш масалаларини кўриб чиқди.

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

Икки банк антирейтингдан чиқди, яна иккитаси рўйхатга кирди.

“Қайтиб бу ишни қилмайман”: 5-синф ўқувчиси қўшнисининг машинасини ҳайдади

“Қайтиб бу ишни қилмайман”: 5-синф ўқувчиси қўшнисининг машинасини ҳайдади

Қўшнисига тегишли автомобилини бошқариб, видеони ижтимоий тармоққа жойлаган ўқувчи ва унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, қонуний чора кўрилди.

Фожиадан кейинги ёрдам: вафот этган қизнинг укаси психологик ёрдам олмоқда

Фожиадан кейинги ёрдам: вафот этган қизнинг укаси психологик ёрдам олмоқда

Қиз ўз уйида осилган ҳолда топилган эди.