Ўзбекистон

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Танлов “Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар” халқаро медиафоруми доирасида ўтказилади.

Ўзбекистон ноёб Қуръон яратиш бўйича жаҳон хаттотлари танловини эълон қилади

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида "Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар" халқаро медиафоруми доирасида 26 август куни ноёб Қуръон нусхасини яратиш бўйича Жаҳон хаттотлари танлови эълон қилинади.

 

"Дунё Қуръони: хаттотлик анъаналаридан — келажак мероси сари" лойиҳасини хаттот, Ислом цивилизацияси маркази ҳузуридаги Хаттотлик мактаби директори Ҳабибулло Солиҳ тақдим этади. Ноёб Қуръон нусхаси турли мамлакатлар ва хаттотлик мактабларига хос ислом хаттотлигининг энг яхши анъаналарини ўзида мужассам этиши кўзда тутилган.

 

Танлов медиафорумнинг «Асрларни бирлаштирувчи мерос. Ислом цивилизациясининг маънавий мазмунлари» номли ялпи сессиясида тантанали эълон қилинади. Сессия 26 август куни соат 9:30 дан 12:00 гача бўлиб ўтади.

 

Сессия доирасида оммавий ахборот воситаларининг стереотиплар ва исломофобияни бартараф этишдаги ролига бағишланган халқаро муҳокама ҳам ташкил этилади. Унда Ислом ҳамкорлик ташкилоти, шунингдек, Жазоир, Умон, Покистон, Саудия Арабистони, Ироқ, Мали ва Ўзбекистон давлат тузилмалари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этади.

 

Дастурдан Қуръон ва қўлёзма меросига бағишланган қатор лойиҳалар ҳам ўрин олган. Улар орасида "114 Қуръон: ислом олами хаттотлигининг 114 дурдонаси", "Катта Лангар Қуръони: ҳақиқат ва афсоналар" халқаро лойиҳаси, шунингдек, "Сунъий интеллект — қадимий қўлёзмаларни ўқишнинг рақамли калити" лойиҳаси мавжуд.

 

 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда хаттотлик анъаналари институционал даражада қайта тикланмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳузурида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Хаттотлик мактаби фаолият юритмоқда. Ушбу мактабда сулс, насх, настаълиқ, руқъа, девоний ва куфий каби анъанавий хат услубларини ўргатиш режалаштирилган.

 

Хаттотлик санъати Самарқанд вилоятидаги янги Имом Бухорий мажмуасида ҳам алоҳида ўрин тутади. Мажмуа пештоқлари ва айвон деворлари "Саҳиҳи Бухорий" асаридан олинган ҳадислар битилган ёзувлар билан безатилган.

 

Шунингдек, мажмуа ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактаби фаолият юритмоқда.

 

24-28 август кунлари Тошкент ва Самарқандда ўтказиладиган халқаро медиафорумнинг асосий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлади. Унда қарийб 50 мамлакатдан 300 нафар медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари — медиакомпаниялар, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ҳамда креатив индустрия мутахассислари иштирок этади.

custom img

Озарбайжон Президенти Кўксаройда тантанали кутиб олинди

Суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

custom img

Озарбайжон Президенти рафиқаси билан Тошкентга келди

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари олий даражадаги музокаралар ўтказиб, Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилишида иштирок этади.

custom img

ОТМларда қолган бўш ўринлар рўйхати эълон қилинди

Ушбу ўринлар учун қўшимча танловга рўйхатдан ўтиш 22 августдан бошланган.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

custom img

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичи битирувчиси ҳисобланади

custom img

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган икки ходим “Жасорат” медали билан тақдирланди

Марҳум ФВВ ходими Тошкентдаги хонадонда бўлган ёнғинда 7 кишини қутқариб, ўзи ҳалок бўлганди. ЙПХ ходими Spark уриб кетиши оқибатида вафот этганди.

custom img

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Шерзод Асадов 2021 йил март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов юксак мукофот билан тақдирланди

Президент фармонига кўра бир қатор давлат хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"