Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди
Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

Эрон Саудия Арабистони, Туркия ва Покистон ўртасида имзоланган коллектив мудофаа бўйича “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди. Бу ҳақда Эрон Парламент ахборот агентлиги раҳбари Меҳди Раҳимий Al-Mayadeen телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Раҳимийнинг сўзларига кўра, Эрон расмийлари ҳозирда мазкур таклифни кўриб чиқмоқда. Унинг таъкидлашича, минтақа давлатлари ўртасида ягона “хавфсизлик соябони”ни шакллантириш Эрон учун ижобий қадам бўлиши мумкин. У Теҳрон бундай минтақавий хавфсизлик тизимини узоқ вақтдан бери қўллаб-қувватлаб келаётганини қайд этган.
Эрон расмийси АҚШ ва Эрон ўртасидаги сўнгги можаро АҚШнинг минтақа давлатлари хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ваъдалари самарадорлиги юзасидан саволларни кучайтирганини билдирган. Шунингдек, у можарода АҚШга ёрдам берган давлатлар бунинг учун оқибатларга дуч келишини таъкидлаган.
“Макка келишуви” 7 август куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф томонидан имзоланган. Келишувга кўра, томонлардан бирига қилинган қуролли ҳужум барча аъзоларга қарши тажовуз сифатида баҳоланади.
Келишув АҚШ Президенти Доналд Трамп томонидан ҳам қўллаб-қувватланган.








