МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди
Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

Янги ўқув йили арафасида Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими томонидан 31 нафар болажонга янги ўқув йили учун мактаб сумкалари ва ўқув қуроллари топширилди.
Болажонларнинг юзидаги қувонч, кўзларидаги ҳаяжон ва самимий табассум барчани бирдек хурсанд қилди. Зеро, фарзандларга кўрсатилган ҳар бир эътибор ва ғамхўрлик уларнинг қалбида эзгулик ва меҳр уйғотади.
Тадбир давомида болажонлар Мустақиллик байрами билан самимий табрикланиб, янги ўқув йилида аъло баҳолар, улкан ютуқлар ва эзгу ниятларининг амалга ошиши тилаб қолинди.
«Ҳар бир боланинг қувончи — биз учун катта бахт», — дейди Бюронинг Бешариқ туман бўлими бошлиғи Лазизхон Алиходжаев.







