Ўзбекистон

Миграция агентлиги Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган фуқароларга амалий ёрда кўрсатилади.

Миграция агентлиги Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

 

Миграция агентлиги Россияда бўлиб турган ва молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликлар сабаб Ўзбекистонга қайтиш имконига эга бўлмаётган фуқароларни ёрдам сўраб мурожаат қилишга чақирди.

 

Агентлик маълумотига кўра, бундай фуқаролар Россиядаги ваколатхона ва ҳудудий вакилларга мурожаат қилиши мумкин. Улар 24/7 режимида фаолият юритмоқда.

 

Боғланиш учун:

  • Саll-марказ: +7 (499) 230-00-32, +7 (499) 230-00-76

  • Ишонч телефони: +7 (925) 045-47-44

 

Шунингдек, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Самара, Новосибирск, Краснодар ва Владивосток шаҳарларида ҳудудий вакиллар фаолият юритмоқда.

 

Ҳар бир мурожаат индивидуал тартибда ўрганилиб, зарур амалий ёрдам кўрсатилади. Белгиланган тартибда фуқароларнинг Ватанга қайтиши учун транспорт харажатлари ҳам қоплаб берилади.

 

Агентлик фуқароларни муаммоли вазият юзага келганда ёрдам сўрашни кечиктирмасликка чақирди.

custom img

Наманганда икки катер тўқнашди: икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

custom img

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"