Наманганда икки катер тўқнашди: икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

Наманган вилоятида 23 август куни дам олувчиларни олиб кетаётган икки катер тўқнашиб кетди. Ҳодиса Сирдарё дарёсининг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.
Kun.uz маълум қилишича, дам олиш маскани меҳмонларини сайр қилдириш учун дарёга чиққан икки катер кўприк остида тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларда қутқарув нимчасини кийган фуқаролар сувда оқиб кетаётгани, катердагилар эса уларни қутқаришга уринаётгани кўринади.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан расмий маълумот ёки изоҳ берилмаган.








