Жаҳон

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

 

Россиянинг Москва шаҳрида икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида жамоат жойида юргани ортидан маъмурий жавобгарликка тортилди. Люблин суди уларни 10 суткага маъмурий қамоққа олиш ва Россия ҳудудидан чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар суд материалларига таяниб хабар берди.

 

Суд материалларига кўра, Ҳ.Раҳимов ва Й.Саизода 18 август куни Москванинг «Садовод» бозорида қўлга олинган. Полиция маълумотида улар аёллар кийимида бўлгани ва кийимларда “танлов эркинлиги” мазмунидаги шиор акс этгани қайд этилган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уларнинг ҳаракатларини Россияда тақиқланган “ноанъанавий жинсий муносабатларни тарғиб қилиш” сифатида баҳолаган. Бироқ суд материалларида кийимларнинг аниқ тавсифи ва шиорнинг қандай кўринишда бўлгани батафсил кўрсатилмаган.

 

Судда Раҳимовнинг турмуш қургани ва бир нафар фарзанди борлиги, Саизоданинг эса тўрт нафар вояга етмаган фарзанди борлиги маълум бўлган.

 

Суд қарорига кўра, фуқаролар Сахарово чет эл фуқаролари учун мўлжалланган махсус ҳибсхонага жойлаштирилади. Шунингдек, уларни 17 ноябргача Россиядан депортация қилиш ҳамда суд қарори чиқарилган кундан бошлаб беш йил муддатга Россияга киришини тақиқлаш белгиланган.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

custom img

Тўқаев янги президентлик муддатига сайланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон янги Конституцияси амалдаги президентга яна бир бор президентлик сайловида қатнашиш имконини берди.

custom img

Украина Россиядаги Ozon омборига зарба берди

Россия Мудофаа вазирлиги бир кеча давомида 457 та Украина дрони уриб туширилганини билдирди.

custom img

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Сайловда жами 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"