Ўзбекистон

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” поездида йўловчилар вагон йўлакларида тўпланиб қолгани акс этган видеолар тарқалди.

Сариосиё–Термиз йўналишидаги поезд нега гавжум? “Ўзтемирйўлйўловчи” изоҳ берди

 

Ижтимоий тармоқларда “Сариосиё – Термиз” йўналишида қатновчи шаҳарлараро поезднинг йўловчилар билан гавжумлиги акс этган видеолар тарқалди. Видеоларда йўловчиларнинг вагон йўлакларида тўпланиб қолгани кўринади.

 

Мазкур ҳолат юзасидан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, “Сариосиё – Термиз” йўналишидаги поезд 4 та йўловчи вагонидан иборат бўлиб, жамоат транспорти тамойили асосида фаолият юритади. Ушбу йўналишда чипталар ўриндиқ рақами кўрсатилмаган ҳолда, яъни жойсиз сотилади. Йўловчилар бўш ўринларга жойлашади. Ҳар бир вагон 81 нафар йўловчини ўтирган ҳолда ташишга мўлжалланган.

 

Корхона маълумотига кўра, мазкур қатнов аҳолига қулай ва ҳамёнбоп транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида ташкил этилган. Йўналишга талаб юқори бўлгани, айниқса, дам олиш ва байрам кунларида йўловчилар оқими кескин ошиши сабабли айрим қатновларда гавжумлик кузатилиши мумкин.

 

Шунингдек, поезд вагонларида ёз мавсумида совутиш, қиш мавсумида эса иситиш тизимларининг ишлаши таъминланиши маълум қилинган.

 

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодаги ҳолат бўйича масъул мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Йўловчиларга янада қулай, хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур чоралар кўрилиши билдирилди.

custom img

Наманганда икки катер тўқнашди: икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ берилмаган.

custom img

Миграция агентлиги Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Молиявий ёки бошқа жиддий қийинчиликларга дуч келган фуқароларга амалий ёрда кўрсатилади.

custom img

Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди

Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

custom img

Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди

“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

custom img

Қувада МИБ орқали 200 млн сўмлик солиқ қарзи ундирилди

Шундан сўнг ундирилган пуллар давлат бюджетига йўналтирилган.

custom img

МИБ ходимлари ўқувчиларга мактаб сумкалари топширди

Тадбир давомида 31 нафар бола ўқув қуролига эга бўлди.

custom img

Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди

Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари “Охун Гузар” шоурумига ташриф буюрдилар

Меҳмонларга келин сарпоси, сўзана, “келин салом”, “бешик тўйи” ва бошқа миллий анъаналар намойиш этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"