Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев рафиқалари ҳамроҳлигида Бухоронинг жаҳонга машҳур тарихий обидалари билан танишди.

 

 

Олий мартабали меҳмонлар Сомонийлар мақбараси, Арк қўрғони, Пойи Калон ва Лаби Ҳовуз мажмуалари ҳамда Кўкалдош мадрасасини зиёрат қилди.

 

Ташриф Исмоил Сомоний томонидан барпо этилган Сомонийлар мақбарасидан бошланди. Меҳмонларга обиданинг тарихи, меъморий хусусиятлари ва Шарқда илм-фан ҳамда маданият ривожидаги аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Мазкур мақбара 1993 йилда ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

 

 

Шундан сўнг давлат раҳбарлари қадимий Арк қалъасига ташриф буюрди. асрлар давомида Бухоронинг сиёсий ва маъмурий маркази бўлган қалъа кейинчалик Бухоро ҳукмдорларининг қароргоҳи вазифасини бажарган. Бугунги кунда Арк Бухоронинг энг машҳур тарихий обидаларидан бири ҳисобланади.

 

 

Меҳмонлар Пойи Калон мажмуаси билан ҳам танишди. Марказий Осиёнинг энг салобатли меъморий мажмуаларидан бири бўлган ушбу ансамбль таркибидан 1127 йилда бунёд этилган Калон минораси, XVI аср бошларига оид Калон масжиди ва Мир Араб мадрасаси ўрин олган.

 

 

 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Лаби Ҳовуз мажмуасини зиёрат қилди. Қадимий ҳовуз атрофида шаклланган ушбу тарихий масканда Кўкалдош мадрасаси, Нодир Девонбеги мадрасаси ва хонақоҳи жойлашган.

 

 

Ташриф давомида Озарбайжон делегациясига Бухоронинг Буюк Ипак йўлидаги муҳим савдо, илм-фан ва таълим маркази сифатидаги асрлик тарихи ҳақида сўзлаб берилди.

 

 

Шунингдек, меҳмонларга халқ ҳунармандчилиги намуналари ва тарихий обидалардаги бадиий безаклар намойиш этилди. Олий мартабали меҳмонлар Бухоронинг ўзига хос меъморий мероси, тарихий обидалари ва маданий анъаналари билан яқиндан танишди.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.