Сирдарёда алимент тўлашдан қочиб юрган ота ушланди
Қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими иш юритувидаги ижро ҳужжатига асосан, фуқаро Д.о.дан вояга етмаган фарзандига алимент ундириш белгиланган эди.
Бироқ қарздор ота алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб, давлат ижрочисидан яшириниб юргани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинди.
Олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилди.
Агар мавжуд алимент қарздорлиги бартараф этилмаса, масъулиятсиз отага нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик масаласи ҳал этилади.







