Жаҳон

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

 

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилиб, бундай ҳолат қозоқ халқининг анъанавий одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмаслигини таъкидлади. У бу ҳақда Остонада бўлиб ўтган парламент сайловларида овоз берганидан кейин журналистларга маълум қилган.

 

Давлат раҳбари суҳбатда эркакларнинг, ҳатто ҳарбий форма кийган генералларнинг ҳам бир-бирини қучоқлаётганига муносабат билдирган. Унинг таъкидлашича, бундай ҳолат қозоқ халқининг тарихий урф-одатларига хос эмас.

 

Тоқаев бундай вазиятни Иккинчи жаҳон урушида қатнашган совет маршаллари мисолида тасаввур қилиш қийинлигини айтиб, анъанавий муомала маданиятига қайтиш зарурлигини таъкидлаган.

 

Президент эркаклар ўртасидаги саломлашув ва самимий муносабатларда қўл бериб кўришиш, зарур ҳолатларда эса ўнг қўлни юрак устига қўйиш каби одатларни маъқул деб ҳисоблашини билдирган.

 

Шунингдек, Тоқаев жамиятдаги анъанавий муомала ва одоб-ахлоқ меъёрларини мустаҳкамлашга қаратилган хулқ-атвор кодексини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурган. У ёшлар ва катта авлод вакилларини миллий анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақирган.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.