Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашуви оқибатида ёнғин чиқди
“Labo” қайрилаётган вақтда “Lacetti” вa “Tracker” билан тўқнашиб кетган.

24 август куни Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, ҳодиса соат 07:30 лар атрофида Д002 «Тошкент–Нурафшон» автомобиль йўлининг 9-километрида юз берган.
1991 йилда туғилган ҳайдовчи “Labo” русумли автомобилни қайрилиб олиш мумкин бўлган жойдан қайтараётган вақтида ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” va “Tracker” автомобиллари билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида транспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ФВВ ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.








