Ўзбекистонда шахсий транспорт воситалари сони 5 миллионга яқинлашди
Шахсий транспорт воситалари энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли 4 982 516 та автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган.
Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар ташкил этади — 4 618 719 та. Шунингдек, мамлакат аҳолиси тасарруфида 343 375 та юк автомобили, 7 508 та микроавтобус, 7 128 та махсус транспорт воситаси ва 5 786 та автобус мавжуд.
Ҳудудлар кесимида энг кўп шахсий транспорт воситаси Тошкент шаҳрида — 637 706 та қайд этилган. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 573 472 та, Самарқанд вилояти — 563 072 та, Қашқадарё вилояти — 457 457 та ва Тошкент вилояти — 476 148 та турибди.
Энг кам кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида — 110 122 та транспорт воситасини ташкил этган.








