Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Андижондаги озиқ-овқат хизмати кўрсатиш шохобчасида катта ёнғин содир бўлди.
Вилоят ФВБ маълум қилишича, 25 август куни соат 14:42 да Андижон шаҳри Бобуршоҳ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин юзага келгани ҳақида 112 тизими орқали вилоят ФВБга хабар берилган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 14:48 да етиб келиб, ёнғинни 14:58 да тўлиқ ўчирган.
Ёнғин оқибатида шохобчанинг шифт ва том қисми зарар кўрган. Қутқарувчилар томонидан бинонинг 500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.








