Жаҳон

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

 

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти мамлакатда бошпана сўраган ёки бошпана олиш жараёнида бўлган хорижликларга берилган 200 минггача B1/B2 туристик ва бизнес визаларини бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Associated Press АҚШ Давлат департаменти ҳужжатларига таяниб хабар берди.

 

Давлат департаменти Ички хавфсизлик департаменти билан ҳамкорликда АҚШга қисқа муддатли ташриф буюрувчи сифатида кириб, кейинчалик мамлакатда доимий қолиш мақсадида бошпана сўраган хорижликларнинг ноиммиграцион визаларини аниқлаш ва бекор қилиш устида ишламоқда.

 

AP маълумотларига кўра, тегишли чоралар келгуси ҳафталарда эълон қилиниши кутилмоқда. Улар асосан 2016–2026 йиллар оралиғида берилган B1/B2 визаларига тааллуқли бўлиши мумкин.

 

АҚШ Давлат департаменти вакили Томми Пиготт визалар бекор қилиниши мумкин бўлган аниқ сонни маълум қилмаган. Унинг қайд этишича, жараён давом этар экан, бекор қилинадиган визалар сони ўзгариб боради.

 

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди. Бироқ бундай шахснинг мамлакатга туризм ёки бизнес мақсадида кириш ҳуқуқи бекор қилинади ва унинг иммиграцион мақоми бошқа тартибда кўриб чиқилиши мумкин.

 

Мазкур режа амалга оширилса, АҚШ тарихидаги энг йирик оммавий виза бекор қилиш ҳолатларидан бири бўлиши ва суд жараёнларига сабаб бўлиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ федерал суди Трамп маъмуриятининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар берилишини вақтинча тўхтатиш ҳақидаги сиёсатини ноқонуний деб топиб, ушбу қарорни бекор қилган эди.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"