Жаҳон

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

Мамлакат туғилиш даражасини ошириш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда.

Cингапур оилаларга ҳар бир фарзанд учун 55 минг доллардан ортиқ ёрдам беради

 

Cингапур ҳукумати мамлакатда туғилиш даражасининг пасайишини жиловлаш мақсадида оилаларни қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтирмоқда. Янги ташаббус доирасида ота-оналарга ҳар бир фарзанд учун 17 ёшгача бўлган даврда қарийб 70 минг Cингапур доллари — 55 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдорда молиявий ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

 

Cингапур Бош вазири Лоуренс Вонг 23 август куни қилган йиллик мурожаатида болалар нафақаси ва ота-оналик таътили тизимлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Ҳукумат фарзанд кўриш ва уларни тарбиялашни истаган оилаларга узоқ муддатли ёрдам кўрсатишни мақсад қилган.

 

2025 йилда Cингапурда туғилишнинг умумий коэффициенти рекорд даражада пасайиб, ҳар бир аёлга 0,87 нафар болани ташкил этди. 2024 йилда бу кўрсаткич 0,97 эди. Демографларга кўра, иммиграция ҳисобга олинмаган ҳолда аҳоли сонининг барқарор сақланиши учун туғилиш даражаси тахминан 2,1 бўлиши керак.

 

Ҳукумат томонидан ажратиладиган ёрдам таркибига:

  • ҳар бир бола учун 17 ёшгача қарийб 70 минг Cингапур доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри молиявий кўмак;

  • 10 минг Cингапур доллари миқдоридаги туғилиш учун тўлов;

  • боланинг кейинги таълими учун 10 минг Cингапур доллари миқдоридаги маблағ;

  • болаларни парваришлаш бўйича нафақаларни кенгайтириш;

  • кўп фарзандли оилаларни қўшимча қўллаб-қувватлаш;

  • фарзандли оилаларга биринчи уйини сотиб олишда қўшимча имкониятлар яратиш киради.

 

Шунингдек, ҳукумат ота-оналик таътили тизимини ҳам қайта кўриб чиқади. Болаларни парваришлаш билан боғлиқ харажатларнинг катта қисмини давлат қоплашига эътибор қаратилади.

 

Лоуренс Вонг ҳукумат оилаларга фарзанд кўриш қарорида узоқ муддат давомида ёрдам беришини таъкидлади. Бироқ у кўрилаётган чоралар туғилиш даражасини қисқа муддатда ўрнини босиш даражасига олиб чиқмаслиги мумкинлигини ҳам қайд этди.

 

Шу сабабли Cингапур аҳолининг камайиб кетишининг олдини олиш учун туғилиш даражасини ошириш билан бир қаторда, иммиграция сиёсатини ҳам давом эттиради. Бош вазирнинг таъкидлашича, мамлакатга янги келувчилар “ўлчовли ва барқарор суръатларда” қабул қилинади.

custom img

АҚШ Эрон билан алоқадор 60 дан ортиқ ташкилот, шахс ва кемага санкция жорий қилди

Вашингтоннинг мақсади Эронни халқаро миқёсда янада яккалаш ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг молиялаштириш манбаларини чеклашдан иборат.

custom img

АҚШ 200 минггача визаларни бекор қилиши мумкин

Виза бекор қилиниши унинг эгаси дарҳол АҚШдан депортация қилинишини англатмайди.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"