Ўзбекистон

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

 

25 август куни Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказида «Ислом цивилизацияси: янги нигоҳ — янги кашфиётлар» халқаро медиафорумнинг илк ялпи сессияси бўлиб ўтмоқда.

 

«Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — буюк мероснинг янги таянч нуқтаси» мавзусидаги сессияда CNN, BBC Studios, 1001 Inventions халқаро лойиҳаси, шунингдек, Ўзбекистоннинг давлат ва медиа ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

 

Сессия Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқовнинг марказни янги турдаги маданий-маърифий медиа платформа сифатидаги салоҳиятига бағишланган маърузаси билан бошланди. Иштирокчиларга марказ фаолияти ва унинг имкониятларига бағишланган тақдимот ҳам намойиш этилди.

 

Тадбирда халқаро медиа компаниялари вакиллари ҳам иштирок этди. Жумладан, CNN вакили Paula Hancocks сессияга модераторлик қилди. CNN International Commercial ижрочи вице-президенти Фил Нелсоннинг махсус видео табриги намойиш этилди. Компаниянинг минтақавий вакили Имран Аҳмад эса «CNN Ўзбекистонни кашф этмоқда: ислом цивилизацияси мероси асосий йўналишга айланганида» мавзусида маъруза қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори ўринбосари Жаҳонгир Абдураҳмонов «Маданий мероснинг янги тили: тарих, илм-фан ва туризмнинг мультимедиа форматлари» мавзусида чиқиш қилди.

 

Шунингдек, 1001 Inventions лойиҳаси асосчиси Аҳмад Салим ва режиссёр Шоҳрух Расулов «Дунёни ўзгартирганлар: ислом цивилизациясининг буюк шахслари катта экранда» лойиҳасини тақдим этди. Тадбир давомида «Маърифат акс-садоси» лойиҳаси ҳам намойиш қилиниб, «Оскар» мукофоти совриндори Бен Кингсли иштирокидаги фильмдан махсус парча кўрсатилди.

 

BBC Studiosнинг Евроосиёдаги тижорий ваколатхонаси раҳбари Сергей Становкин эса ислом цивилизацияси меросини глобал медиа маконида тарғиб қилиш масаласида маъруза қилди.

 

Сессия якунида «Мерос садолари: ислом цивилизацияси жаҳон медиа маконида қандай янграмоқда?» мавзусида очиқ халқаро мунозара ўтказилди. Унда Мали, Озарбайжон, Миср, Нигер, Туркия, Яман, Тунис ва Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ҳамда профессионал уюшмалари вакиллари қатнашди.

 

Форумда AMAP, Saba, TAP, Anadolu Ajansı, Yeni Müsavat/Musavat медиа гуруҳи ҳамда Афро-Осиё медиа иттифоқи вакиллари ҳам иштирок этди.

 

Халқаро медиафорумнинг асосий майдони Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази бўлиб, тадбирда қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари — медиа компаниялари, ахборот агентликлари ва телеканаллар раҳбарлари, журналистлар, продюсерлар, олимлар ҳамда креатив индустриялар мутахассислари жам бўлган.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"