Ўзбекистон

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

 

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган «Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар» халқаро медиа форумида нутқ сўзлади.

 

У нутқи давомида замонавий журналистика олдидаги долзарб вазифалар, ахборот хавфсизлиги, сунъий интеллект, сўз эркинлиги, миллий медиа ва журналистнинг жамиятдаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

 

Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, бугунги кунда ахборот чегара билмайди. Воқеалар ҳақидаги хабарлар қисқа вақт ичида миллионлаб одамларга етиб бораётган бир пайтда ёлғон ахборот, манипуляция, фейк хабарлар ва турли ахборот хуружлари ҳам тез тарқалмоқда. Шу боис журналистиканинг асосий вазифаларидан бири ишончли ва холис ахборотни таъминлашдан иборат.

 

Президент матбуот котиби сунъий интеллектнинг журналистикага жадал кириб келаётганига ҳам тўхталиб, у журналистнинг ўрнини босмаслигини, аксинча, унинг имкониятларини кенгайтиришини қайд этди.

«Технологиялар қанчалик ривожланмасин, журналистиканинг асосий мезонлари — ҳақиқат, холислик, виждон ва инсон манфаатига хизмат қилиш тамойиллари ўзгармаслиги керак», — деди Шерзод Асадов.

 

У замонавий журналистикадаги сўз эркинлиги масаласига ҳам эътибор қаратди. Унинг қайд этишича, айрим ҳолларда сўз эркинлигининг сиёсий босим воситасига айланиши журналистиканинг холислиги ва ишончлилигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

 

Шерзод Асадов миллий манфаатларни ҳимоя қилиш дунёдан ёпилиш дегани эмаслигини таъкидлаган. Унинг фикрича, бу, аввало, фактларга таяниш, воқеаларни холис таҳлил қилиш ва жамият билан очиқ мулоқот ўрнатишни англатади.

 

Шунингдек, журналистнинг вазифаси фақат ахборот етказиш билан чекланмаслиги қайд этилди. Журналист жамиятдаги муаммоларни кўтариши, одамларнинг дарду ташвишларини эшитиши ҳамда жамоатчилик овозини давлат идораларига етказишда муҳим ўрин тутади.

 

Форум Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётгани ҳам алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди. Шерзод Асадов ушбу маскан халқимизнинг кўп минг йиллик илмий ва маънавий меросини дунёга танитишда муҳим майдон бўлиб хизмат қилишини қайд этди.

 

Нутқда Хоразмий, Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоий каби буюк алломалар мероси ҳақида ҳам сўз юритилди.

 

Президент матбуот котиби миллий меросни фақат музей ва китобларда сақлаш билан чекланиб қолмасдан, уни замонавий рақамли форматларда, ёш авлодга тушунарли тилда ва жаҳон жамоатчилигига холис етказиш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"