Ўзбекистон

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

Талабалар учун таълим кредити олиш тартиби ва асосий шартлар маълум қилинди.

Таълим кредити олиш тартиби: кимларга ва қанча миқдорда берилади?

 

Ўзбекистонда талабалар контракт тўловларини қоплаш учун таълим кредитидан фойдаланиши мумкин. Кредит давлат дастури доирасида ёки банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилади.

 

Таълим кредити Ўзбекистондаги лицензияга эга давлат, хусусий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларида таҳсил олаётган талабалар учун ажратилади.

 

Давлат дастури доирасидаги имтиёзли таълим кредити кундузги таълим шаклида ўқиётган Ўзбекистон фуқароларига берилади. Кредитни талабанинг ўзи, ота-онаси ёки васийси расмийлаштириши мумкин.

 

Бакалавриат учун кредит 10 йилгача, магистратура учун эса 5 йилгача муддатга берилиши мумкин.

 

Айрим банклар ўз маблағлари ҳисобидан кечки ва масофавий таълим учун ҳам таълим кредитларини таклиф қилмоқда.

 

Кредит қанча миқдорда берилади?

Кредит миқдори талабанинг курси ва ўзлаштириш кўрсаткичига боғлиқ.

  • 1-курс талабалари учун — контракт қийматининг 100 фоизигача;

  • 2-курс ва ундан юқори босқичларда ГПА 3,0 дан паст бўлса — контрактнинг 80 фоизигача;

  • ГПА 3,0 ва ундан юқори бўлса — контракт қийматининг 100 фоизигача;

  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар аъзолари учун — контракт қийматининг 100 фоизигача.

GPА кўрсаткичи аввалги ўқув йили якуни бўйича ҲEМИС тизимидан олинади.

 

Кредит қандай расмийлаштирилади?

Таълим кредитини олиш учун аризани банкка бевосита мурожаат қилиб ёки Таълим кредити тизими ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн топшириш мумкин.

 

Одатда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

  • таълим кредити олиш учун ариза;

  • олий таълим муассасаси билан тузилган тўлов-контракт;

  • кредитни қайтариш таъминоти тўғрисидаги ҳужжат — кафиллик, гаров ёки суғурта полиси;

  • зарур ҳолларда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганликни тасдиқловчи маълумотнома;

  • банк талаб қиладиган бошқа ҳужжатлар.

 

Айрим тоифадаги қарз олувчилар учун кафиллик ёки гаров талаб қилинмаслиги мумкин.

 

Пул талабанинг қўлига бериладими?

Йўқ. Таълим кредити нақд пул ёки талабанинг шахсий банк картасига ўтказилмайди. Кредит маблағлари тўғридан-тўғри олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.

 

Фоиз ставкаси ва тўлов тартиби

Давлат дастури доирасидаги таълим кредитлари одатда йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади.

 

Талаба ўқиш даврида асосий қарзни тўламайди. Асосий қарзни қайтариш ўқиш тугаганидан олти ой ўтиб бошланади.

 

Аёллар учун қўшимча имтиёз мавжуд: дастур шартларига мос келадиган ҳолларда кредит фоизлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Қайси банклар беради?

Ҳозир Ўзбекистонда 14 та банк таълим кредитлари ажратмоқда. Уларнинг бир қисми давлат дастури доирасида, айримлари эса ўз маблағлари ҳисобидан кредит беради.

 

Банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан бериладиган кредитларда шартлар, фоиз ставкаси, муддат ва таълим шаклига қўйиладиган талаблар фарқ қилиши мумкин.

 

Таълим кредити фақат ўқиш учун контракт тўловини амалга оширишга мўлжалланган. Шунинг учун кредит маблағларини бошқа мақсадларда ишлатиш ёки нақдлаштириш мумкин эмас.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Сурхондарёда 4 аёл бир аёлни самосуд қилди

Жанжалга ер масаласи сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда янги пенционерларнинг 61 фоизи тўлиқ иш стажига эга эмас

2010 йилда бу кўрсаткич 6 фоизни ташкил қилган.

custom img

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилади

180 нафар педагог ўзбек тилини замонавий методика асосида ўқитиш бўйича семинарда иштирок этмоқда.

custom img

Тошкентда ЙПХ талабига бўйсунмаган рақамсиз Malibu-2 ҳайдовчиси ушланди

ЙПХ ходимлари ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ у автомобилни кескин ортга буриб, қочишга уринган.

custom img

Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди

Бухоро халқаро аэропортида Президент Илҳом Алиев ва рафиқасини Президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кузатиб қўйди.

custom img

Наманганда катерлар тўқнашуви оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"