Ўзбекистон

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифига муносабат билдирди.

 

 

Саида Мирзиёева Теlegram'даги саҳифасида Озарбайжон Президенти ва унинг оила аъзоларини Ўзбекистонда катта эҳтиром билан кутиб олинганини таъкидлади.

 

 

У Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни биродарлик ришталари боғлаб туришини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, икки халқ ўртасидаги яқинлик нафақат расмий алоқаларда, балки халқларнинг бир-бирига бўлган меҳр-оқибатида ҳам намоён бўлади.

 

“Тарихимиз, маданиятимиз ва анъаналаримиздаги муштараклик бугун инфратузилмадан то инвестицияларгача — кўплаб соҳалардаги янги қўшма лойиҳалар кўринишида янада бойимоқда. Ушбу ташриф кўп қиррали алоқаларимиз тарихида яна бир муҳим саҳифани очди”, — дея ёзди Саида Мирзиёева.

 

 

Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланган.

 

 

Саида Мирзиёева ушбу ҳужжат номи Ўзбекистон ва Озарбайжонни боғлаб турган муносабатларнинг моҳиятини ифодалашини таъкидлади.

 

“Озарбайжонлик дўстларимизни Ўзбекистонда кўришдан ҳар доим хурсандмиз. Ҳамиша бағрини очиб сизни қарши оладиган диёримизга хуш келибсиз, азиз қардошлар!”, — дея ёзди у.

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Президент Чим маҳалласидаги ўзгаришлар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Қамаши туманидаги Чим маҳалласига ташриф буюрди. Ҳудудда инфратузилмани янгилашга 55 миллиард сўм йўналтирилган.

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Эркинжон Турдимовга яна бир ваколат берилди: вазирликка ходимларни суҳбат асосида ишга олиши мумкин

Президент қарори билан Таълим ва илм-фан вазирлигида янги фаолият ва тузилмалар ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев тил байрами билан Ўзбекистон халқини табриклади

Шавкат Мирзиёев ўзбек тилини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Ашхободда «ОНА. Она табиат» кўргазмасига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева табиатни асраш ва унга меҳр билан муносабатда бўлиш туйғусини ёш авлодга сингдириш муҳимлигини таъкидлади.

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

“Ҳеч бир бола, ҳеч бир оила ўз дарди билан ёлғиз қолмаслиги учун, фаровон келажаги учун бирлашайлик!" — Зироат Мирзиёева

Самарқандда болалар онкологияси бўйича II халқаро конгресс ўтказилмоқда.

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Таълимда психологик назорат кучаяди: ўқувчилар ва педагоглар ҳар йили текширувдан ўтади

Натижалар сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиниб, эҳтиёжга қараб психологик ёрдам кўрсатилади.

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Рекламаларда давлат тили талаблари бузилмоқда: 4 496 та камчилик аниқланди

Камчиликларнинг асосий қисми бошқа тилларда ёзилган пешлавҳа ва рекламаларга, шунингдек, имловий хатолар ҳамда сўзлар маъносининг бузилишига тааллуқли.

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Тил байрами кунида тарихий қарор: Ўзбек алифбосини такомиллаштириш қонуни имзоланди

Ҳужжатга мувофиқ, алифбодаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади.