Ўзбекистон

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросимида бугун Янги Ўзбекистоннинг овози энг нуфузли минбарларда баланд янграётгани, мамлакатнинг халқчил ва тинчликпарвар сиёсати халқаро миқёсда эътироф этилаётганини қайд этди.

 

“Юқоридаги барча ўзгаришлар кўп миллатли халқимиз, сиз каби жонкуяр юртдошларимиз меҳнати билан амалга ошмоқда”, — деди Президент.

 

Таъкидланганидек, қайси соҳа ёки вазифада фаолият юритишидан қатъи назар, ҳар бир инсон учун ўз меҳнатининг муносиб эътироф этилишини кўриш катта бахтдир.

 

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ислоҳотларга дахлдорлик туйғуси билан яшаб, сидқидилдан меҳнат қилаётган 558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

 

Президент мукофотланган юртдошларнинг ҳар бири мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётганини қайд этиб, уларнинг машаққатли меҳнат йўли ва эришган ютуқларини яхши билишини таъкидлади.

 

Мукофотланганлар орасида бутун умрини бунёдкорликка бағишлаган хоразмлик нуроний Рустам Султонов ҳам бор. Табаррук ёшда бўлишига қарамай, у вилоят нуронийларига бошчилик қилиб, маҳалла ва қишлоқларни обод этиш, ёшларни эзгу мақсадлар сари руҳлантириш борасида ибратли фаолият олиб бормоқда.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

custom img

Қатарда ўзбекистонликлар учун 5 500 долларгача маошли иш ўринлари таклиф этилди

Иш берувчи авиачипта, ишчи визаси, аэропорт трансфери ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"