Ўзбекистон

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йили якунлари бўйича қарийб 250 минг нафар олий таълим муассасаси битирувчисининг меҳнат бозоридаги натижалари таҳлил қилинди.

 

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан ўтказилган таҳлил 249 432 нафар битирувчи ва республикадаги 170 та олий таълим ташкилоти маълумотларини қамраб олди.

 

Натижаларга кўра, битирувчининг ишга жойлашиши учун ўртача 3 ой 5 кун вақт кетади. Нодавлат ОТМ битирувчилари ўртача 2 ой 10 кунда, давлат ОТМлари битирувчилари 2 ой 29 кунда, хорижий университетлар филиаллари битирувчилари эса 3 ой 20 кунда иш топган.

 

Шу билан бирга, сўнгги олти ой давомида барқарор банд бўлган битирувчиларнинг республика бўйича ўртача улуши 42,9 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич хорижий университетлар филиаллари битирувчиларида 49,8 фоиз, нодавлат ОТМларда 46,7 фоиз, давлат ОТМларида эса 42,1 фоиз бўлган.

 

Битирувчиларнинг республика бўйича ўртача расмий ойлик даромади 4,9 млн сўм этиб қайд қилинди. Ҳудудлар орасида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида — 6,6 млн сўм. Навоий ва Тошкент вилоятларида эса бу кўрсаткич 5 млн сўмни ташкил этган.

 

Айрим ОТМ битирувчиларининг ўртача расмий даромади республика кўрсаткичидан анча юқори бўлган. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети битирувчилари ўртача 12,6 млн сўм, Тошкент ахборот технологиялари университети битирувчилари 9,4 млн сўм, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети битирувчилари эса 8,1 млн сўм даромад олгани қайд этилди.

 

Ижтимоий-гуманитар йўналишда Тошкент халқаро Вестминстер университети битирувчиларининг ўртача даромади 12,5 млн сўм, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 10,6 млн сўм, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида эса 10,3 млн сўмни ташкил қилган.

 

“Битирувчилар сифати индекси”да энг юқори натижани Ўзбекистон давлат консерваторияси — 81,5 балл билан қайд этди. Иккинчи ўринни консерваториянинг Нукус филиали 79,6 балл билан, учинчи ўринни эса Тошкентдаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази 76,3 балл билан эгаллади.

 

Кейинги ўринларда Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (74,2 балл), Тошкент давлат тиббиёт университетининг Термиз филиали (74 балл) ва Осиё халқаро университети (73,4 балл) жой олди.

 

Маълум қилинишича, индекс битирувчиларнинг ишга жойлашиш тезлиги, бандлик барқарорлиги, даромад даражаси ва бандлик шакли каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилган. Бунда маълумотлар ҲEМИС, солиқ, меҳнат ва бошқа давлат ахборот тизимлари билан интеграция орқали автоматик йиғилган.

 

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Мутахассислар мактабларда ишлаш билан бирга педагогик ва лидерлик бўйича тренинглардан ўтади.

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Контрактнинг 25 ёки 50 фоизи: талабалар қачонгача тўлаши керак?

Шунингдек, кундузги бакалавриатда ўқиётган педагоглар фарзандлари контракт суммасининг 30 фоизини қоплаб бериш учун ариза топшириши мумкин.

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

25 минг долларлик келишув: Тошкент тумани ҳокими ўринбосари ушланди

У тадбиркорга 1 гектар ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига пул талаб қилган.

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президентининг икки расмийси билан учрашди

Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва янги ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.