Ўзбекистон

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими вилоятда электр таъминоти яхшилангани ва йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилаётганини таъкидлади.

“Электр узилди” деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди — Шавкат Абдураззоқов

 

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоятда электр энергетикаси соҳасида амалга оширилаётган йирик лойиҳалар натижасида аҳолининг электр таъминотига бўлган ишончи ошганини таъкидлади.

 

Унинг қайд этишича, сўнгги йилларда Наманган вилоятида янги электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини яратишга қаратилган қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, вилоят ҳудудида ҳар бири 500 мегаватт қувватга эга иккита қуёш электр станцияси, Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманларида умумий қуввати қарийб 300 мегаватт бўлган ГЭСлар, шунингдек, Поп туманида 200 мегаватт қувватли янги ГЭС қурилиши режалаштирилган.

 

Шавкат Абдураззоқов ушбу лойиҳаларни мамлакатда электр энергетикаси соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижаси сифатида баҳолади.

“Битта нарсага амин бўлиб, ҳамма қайтаряптики, Ўзбекистонда, Наманганда «электр узилди» деган гап одамларнинг эсидан чиқиб кетди”, — деди вилоят ҳокими.

custom img

Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Baraka” ижтимоий картасига ўтказилади

Нафақа олиш учун банкка бориш, алоҳида ҳисоб очиш ёки қўшимча ариза топшириш талаб этилмайди.

custom img

“Бу сизларга янги куч-ғайрат ва илҳом беради” — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат мукофотларини тантанали равишда топшириб, уларга келгуси фаолиятида янги куч ва илҳом тилади.

custom img

COP17: Ўзбекистонда ерларни тиклаш учун янги инвестиция ташаббуслари илгари сурилди

Тадбирда Қорақалпоғистон тажрибаси, ерларни тиклаш лойиҳаларини молиялаштириш ва янги илмий-амалий марказлар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чўлларни ўзлаштирган деҳқондан уста-наққошгача — фидойи юртдошлар мукофотланди

Сурхондарёлик меҳнат фахрийси Абдусаттор Қурбоновнинг деҳқончиликни ривожлантириш ва чўлларни ўзлаштиришдаги меҳнати алоҳида эътироф этилди.

custom img

558 нафар фидойи инсон юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев барча ютуқлар халқнинг фидокорона меҳнати билан қўлга киритилаётганини таъкидлади.

custom img

Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига миннатдорлик билдирди

Президент Янги Ўзбекистоннинг сўнгги ўн йилликдаги асосий натижаларини қайд этди.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"