Жаҳон

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Непалнинг марказий ҳудудларида Бхоте Коши дарёсида юз берган кучли тошқин оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлди, 63 киши жароҳатланди. Юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

 

Тошқин чоршанба куни эрталаб кучли ёғингарчилик ортидан юзага келган. Табиий офат Нувакот, Дҳадин, Горха, Читван, Танахун ва Навалпур туманларида катта вайронагарчиликларни келтириб чиқарган. Расмийлар 95 нафар марҳумнинг жасадини топган, бироқ уларнинг шахси ҳозирча расман аниқланмаган.

 

Reuters маълумотига кўра, тошқинга Хитойнинг Тибет ҳудудида юз берган зилзила ортидан келиб чиққан лой ва тоғ жинслари кўчкиси сабаб бўлган бўлиши мумкин.

 

Тошқин оқибатида 19 та автомобиллар ҳаракати учун мўлжалланган кўприк вайрон бўлган, 40 километр асфалтланган йўл зарар кўрган. Шунингдек, муҳим алоқа тармоқлари узилган.

 

Бедарак йўқолганлар орасида 85 нафар хавфсизлик ходими — 44 нафар Непал армияси, 28 нафар Непал полицияси ва 13 нафар Қуролли полиция кучлари ходими бор. Бундан ташқари, маҳаллий гидроэлектр лойиҳаларида ишлайдиган 60 нафар ходим, Расувагадҳи божхона ва иммиграция идоралари ходимлари ҳамда 484 нафар сайёҳнинг — 391 нафари хорижий, 93 нафари маҳаллий сайёҳ — бедарак йўқолгани қайд этилган.

 

Бош вазир девони ва Вазирлар кенгаши ҳалок бўлганлар муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдириб, барча хавфсизлик кучлари ва тегишли идораларга қидирув-қутқарув ҳамда ёрдам кўрсатиш ишларини юқори шайлик режимида олиб бориш бўйича топшириқ берган.

 

Дарёнинг қуйи оқимидаги қирғоқбўйи ҳудудлари аҳолиси хавфдан огоҳлантирилиб, эҳтиёт чораларини кўришга чақирилган. Айрим ҳудудларда аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш ишлари бошланган. Ҳозирда 63 нафар жароҳатланган фуқаро шифохоналарда даволанмоқда.

 

Айни пайтда Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий ёнғин агентлиги ва Миллий полиция агентлиги вакилларидан иборат фавқулодда қўшма тезкор гуруҳни Непалга юбормоқда. Бунга Расувадаги "Upper Trishuli-1" гидроэлектр станциясида 8 нафар Жанубий Корея фуқароси бедарак йўқолгани, яна 10 нафари эса ҳудудда қолиб кетгани сабаб бўлган.

 

Давлат идоралари ва компанияларнинг тезкор гуруҳлари жойларда қутқарув ишларини мувофиқлаштиришда давом этмоқда. Вазият ва етказилган зарар кўлами ҳам баҳоланмоқда.

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Қайиқда 300 киши бўлган, 84 киши бедарак йўқолган.

Непалда яна сув тошқини: ўнлаб уй ва кўприклар вайрон бўлди

Непалда яна сув тошқини: ўнлаб уй ва кўприклар вайрон бўлди

Қутқарув ишлари давом этмоқда, бедарак йўқолганлар сони аниқлаштирилмоқда.

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.