Жаҳон

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

 

Покистон пойтахти Исломободдаги Покистон Тиббиёт фанлари институти (PIMS) туғруқхонасининг янги туғилган чақалоқлар бўлимида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 14 чақалоқ ҳалок бўлган. Бу ҳақда Синхуа ахборот агентлиги хабар берди.

 

Ёнғин 26 август куни маҳаллий вақт билан соат 6:40–6:45 атрофида шифохонанинг учинчи қаватидаги янги туғилган чақалоқлар бўлимида юз берган. Ҳодиса жойига ўт ўчириш хизматлари, тез тиббий ёрдам бригадалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар етиб келган.

 

Қутқарув ишлари давомида палатадаги бир нечта чақалоқлар бошқа бўлимларга олиб чиқилган. Полиция манбаларига кўра, тўққиз чақалоқ воқеа жойида, қолганлари эса шифохонанинг болалар бўлимига кўчирилганидан кейин олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

 

Айрим маҳаллий ОАВлар ёнғинга кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлганини билдирган. Бироқ ҳодисанинг аниқ сабаби ҳозирча расман тасдиқланмаган.

 

Ёнғин ўчирилган, айни пайтда воқеа жойидаги иншоотларни демонтаж қилиш ва хавфсизлик чораларини кўриш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин сабабларини аниқлаш учун тергов комиссияси тузилган.

 

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар сони бўйича турли маълумотлар тарқалмоқда. Расмий текширув якунлари ва якуний маълумотлар кутилмоқда.

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Жибути қирғоқларида муҳожирлар қайиғи чўкиб кетди: 139 киши ҳалок бўлди

Қайиқда 300 киши бўлган, 84 киши бедарак йўқолган.

Непалда яна сув тошқини: ўнлаб уй ва кўприклар вайрон бўлди

Непалда яна сув тошқини: ўнлаб уй ва кўприклар вайрон бўлди

Қутқарув ишлари давом этмоқда, бедарак йўқолганлар сони аниқлаштирилмоқда.

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Туркияда автобус ва эвакуатор тўқнашди: 11 киши ҳалок бўлди

Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.