Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
У имтиёзли кредит ажратиб, ўз эҳтиёҳлари учун сарфлаб юборган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ойдинобод» МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ш.Г.га оид қонунбузилиши ҳолати аниқланган.
Текширув давомида Ш.Г. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, улар мазкур маҳалла ҳудудида яшамасада, банкка тақдим этилган тавсияномаларда «Ойдинобод» МФЙ ҳудудида яшовчи сифатида кўрсатгани аниқланган.
Натижада ушбу фуқароларга 130,2 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилган ва мазкур маблағлар ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








