Ўзбекистон

Жиззахда қарийб 14 кг “опий”ни сотиш ва тарқатишни режалаштирган шахслар ушланди

Уч нафар шахс Тожикистондаги наркокурерлар қолдирган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш орқали даромад орттиришни режалаштирган.

Жиззахда қарийб 14 кг “опий”ни сотиш ва тарқатишни режалаштирган шахслар ушланди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.

 

Тадбирлар давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг Сирдарё туманидаги вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилган. Унда 1983 йилда туғилган Тожикистон фуқароси ҳамда Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1962 йилда туғилган, илгари гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган фуқаро ҳам борлиги аниқланган.

 

Суриштирувлар натижасида мазкур уч нафар шахс қўшни Тожикистондаги наркокурерлар томонидан Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани ҳудудидаги яширин жойга қолдирилган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш ва тарқатиш орқали даромад орттиришни режалаштиргани маълум бўлган.

 

Тезкор тадбирнинг давоми сифатида яширин жой кўздан кечирилиб, у ердан умумий оғирлиги 13 килограмм 653 грамм бўлган «опий» моддаси процессуал тартибда ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

“35 йил — тарих учун жуда қисқа давр, аммо асрга татигулик давр бўлди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иштирокида давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

custom img

Мўғулистон Президенти Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди

Ухнаагийн Хурэлсух Ўзбекистонда экология ва иқлим ўзгариши соҳасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

custom img

Қайси ОТМ битирувчилари энг кўп даромад олмоқда?

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 170 та ОТМнинг 249 мингдан ортиқ битирувчиси меҳнат бозоридаги натижаларини ўрганди.

custom img

Қатарда ўзбекистонликлар учун 5 500 долларгача маошли иш ўринлари таклиф этилди

Иш берувчи авиачипта, ишчи визаси, аэропорт трансфери ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди.

custom img

Тошкент вилоятида ҳоким ёрдамчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У имтиёзли кредит ажратиб, ўз эҳтиёҳлари учун сарфлаб юборган.

custom img

Ўзбекистонда ортиб қолган 1-синф ўқув қуроллари боғчаларга берилади

Яроқлилик муддати тугайдиган ортиқча ўқув қуроллари давлат боғчаларининг мактабга тайёрлов гуруҳларига ажратилади.

custom img

Ўзбекистонда телефон рақами орқали пул ўтказиш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, фуқаролар пул юборишда олувчининг банк ҳисобварағи ёки банк картаси реквизитларини киритиши шарт бўлмайди.

custom img

“Ушбу ташриф яна бир муҳим саҳифани очди”: Саида Мирзиёева Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида

Саида Мирзиёева Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақида фикр билдириб, икки давлат ўртасидаги биродарлик муносабатлари ва имзоланган Абадий дўстлик тўғрисидаги шартноманинг аҳамиятини қайд этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"