Ўзбекистон

264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Уларнинг 90 нафари Сурхондарёда истиқомат қилади.

264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

 

Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида 264 нафар шахсни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармон имзоланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканалида маълум қилинди.

 

Фуқароликка қабул қилинганлар орасида узоқ йиллар давомида Ўзбекистонда яшаб келган, бироқ фуқаролик мақомига эга бўлмаган шахслар ҳам бор.

 

Улар орасида Тожикистонда туғилган ва 26 йилдан буён Тошкент вилоятида яшаб келаётган Хурсаной Жумабоева ҳамда Ўзбекистон фуқаролигини 40 йил кутган Робия Қаҳҳорова бор.

 

Фуқароликни қўлга киритган Отабек Расулов эса бу хабарни катта қувонч билан кутиб олганини таъкидлаган.

 

Қайд этилишича, фуқароликка қабул қилинган 264 нафар шахснинг 90 нафари Сурхондарё вилоятида истиқомат қилади.

 

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин 1991–2007 йилларда 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган. 2007–2016 йилларда эса фуқароликка қабул қилиш ҳолатлари қайд этилмаган.

custom img

Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди

6 ойда энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган.

custom img

852 нафар шахс афв этилди

Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади.

custom img

Тошкентдаги олийгоҳларда дарслар 08:00 да бошланади

Тартиб транспорт оқимини мақбуллаштириш ва тиғиз вақтлардаги юкламани камайтиришга қаратилган.

custom img

Олмаота – Тошкент халқаро поездида “Аёллар учун вагон” йўлга қўйилади

Вагонларга фақат аёллар ва 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳамроҳи билан чиқиши мумкин.

custom img

11 сентябрь терактлари: Халид Шайх Муҳаммад ва уч шериги устидан суд қачон бўлиши белгиланди

Гвантанамода 20 йилдан ортиқ вақт давомида сақланаётган Холид Шайх Муҳаммад ва яна уч нафар айбланувчи ҳарбий трибунал олдида суд қилинади.

custom img

“Сиёсий ирода йўқлигидан ҳаммамиз пахтага қул эдик” — Шавкат Мирзиёев

Президент Сирдарёнинг аграр ҳудуддан саноати ривожланган вилоятга айланганини қайд этиб, Ўзбекистоннинг пахтага қарамликдан чиқиш жараёнига тўхталди.

custom img

Талабалар контрактни 4 қисмга бўлиб тўлаши мумкин: муддатлар маълум қилинди

Контрактни бўлиб тўлаш имконияти супер-контракт асосида таҳсил олишни режалаштираётган абитуриентларга ҳам татбиқ этилади.

custom img

Самарқандда энага қаровида бўлган 3 ёшли бола электр плитага ўтқазилгани айтилмоқда

Гувоҳлар болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлингани, жумладан, қизиган электр плитага ўтқазилгани, қўллари сим билан боғлангани ва бир неча кун овқатлантирилмаганини айтмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"