Ўзбекистон

АҚШ ва Канададаги 500 нафар ўзбекистонлик Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади

“Vatan Global Alliance” жамоат ташкилоти вакиллари Ўзбекистон билан хорижда яшаётган ватандошлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирган.

АҚШ ва Канададаги 500 нафар ўзбекистонлик Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади



АҚШ ва Канадада яшаётган 500 нафар ўзбекистонлик ватандошлар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. Мурожаатда сўнгги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётгани ва хориждаги ватандошларнинг бу жараёнларга қизиқиши ортгани қайд этилган.



Мурожаат муаллифлари яқинда Филадельфия ва Нью-Йорк шаҳарларида “Миллат шавқати” китобининг тақдимот маросимлари ўтказилганини тилга олган. Уларнинг қайд этишича, мазкур тадбирлар АҚШда яшаётган ўзбекистонликларни мамлакатдаги ўзгаришлар ва ислоҳотлар атрофида бирлаштирган. Тақдимотларда Ўзбекистоннинг иқтисодиёт, таълим, маданият, ижтимоий ҳимоя ва давлат бошқаруви соҳаларидаги ўзгаришларига алоҳида эътибор қаратилган.



Мурожаатда Ўзбекистоннинг хорижда яшаётган фуқаролари мамлакат тараққиётига ҳисса қўшиши мумкин бўлган муҳим салоҳият сифатида қайд этилган. Хусусан, ватандошлар билан мунтазам мулоқот қилиш, уларни эшитиш, Ватан билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда билим ва тажрибасини Ўзбекистон ривожига жалб этиш зарурлиги билдирилган.



“Vatan Global Alliance” вакиллари Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда сўнгги йилларда янги босқич бошланганини қайд этган. Улар АҚШ Президенти Дональд Трамп билан олиб борилаётган мулоқот, олий даражадаги учрашувлар ва телефон суҳбатлари, шунингдек, АҚШ ҳукумати, Конгресси ва ишбилармон доиралари билан ҳамкорликнинг кенгайишини ижобий баҳолаган.



Мурожаатда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқот билан бир қаторда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, таълим, маданият ҳамда бошқа йўналишларда янги имкониятлар пайдо бўлаётгани таъкидланган.


Ташкилот Ўзбекистон ҳақидаги холис ва кенг қамровли маълумотларни хорижда тарғиб қилиш, мамлакатнинг тарихи, маданияти ва бугунги тараққиётини халқаро жамоатчиликка етказиш, шунингдек, хориждаги ўзбекистонликларни бирлаштиришни ўз фаолиятининг муҳим йўналишлари сифатида кўрсатган.



Мурожаатда АҚШ Конгресси аъзолари, штат ва шаҳар даражасидаги давлат ҳамда жамоат арбоблари, губернаторлар, мерлар, ишбилармон доиралар ва турли миллат вакиллари билан алоқаларни кенгайтириш бўйича ишлар олиб борилаётгани ҳам қайд этилган.



Шунингдек, америкалик тадбиркор ва инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш, янги технологиялар ва билимларни мамлакатга олиб кириш, таълим ҳамда маданий алоқаларни ривожлантириш, хорижда улғаяётган ёш авлоднинг Ватан билан боғлиқлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсад қилинган.



Мурожаат “Vatan Global Alliance” раиси Озод Солиев, Ўзбекистон халқ артистлари Эзро Малаков ва Муҳаббат Шамаева, Филадельфия ҳамда Нью-Йоркдаги ватандошлар ташкилотлари вакиллари, шунингдек, АҚШда яшаётган 500 нафар ўзбекистонлик ватандош томонидан қўллаб-қувватланган. Ташкилот раҳбари Озод Солиев 17 август куни Филадельфияда ўтказилган “Миллат шавқати” китоби тақдимотида ҳам сўзга чиққан.



Мурожаат якунида ватандошлар Ўзбекистоннинг ривожланиш йўлини қўллаб-қувватлашини билдирган ва мамлакат билан АҚШ ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлаган.

custom img

Zamon.uz журналистлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди

Тақдирланганлар орасида Zamon.uz бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ҳамда бошловчи Муҳайё Муртазоева ҳам бор.

custom img

Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди

6 ойда энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган.

custom img

264 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Уларнинг 90 нафари Сурхондарёда истиқомат қилади.

custom img

852 нафар шахс афв этилди

Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади.

custom img

Тошкентдаги олийгоҳларда дарслар 08:00 да бошланади

Тартиб транспорт оқимини мақбуллаштириш ва тиғиз вақтлардаги юкламани камайтиришга қаратилган.

custom img

Олмаота – Тошкент халқаро поездида “Аёллар учун вагон” йўлга қўйилади

Вагонларга фақат аёллар ва 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳамроҳи билан чиқиши мумкин.

custom img

11 сентябрь терактлари: Халид Шайх Муҳаммад ва уч шериги устидан суд қачон бўлиши белгиланди

Гвантанамода 20 йилдан ортиқ вақт давомида сақланаётган Холид Шайх Муҳаммад ва яна уч нафар айбланувчи ҳарбий трибунал олдида суд қилинади.

custom img

“Сиёсий ирода йўқлигидан ҳаммамиз пахтага қул эдик” — Шавкат Мирзиёев

Президент Сирдарёнинг аграр ҳудуддан саноати ривожланган вилоятга айланганини қайд этиб, Ўзбекистоннинг пахтага қарамликдан чиқиш жараёнига тўхталди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"