Фарғонада ходим МИБ орқали ишига тикланди
Шу тариқа ўқув марказ услубчисининг меҳнат ҳуқуқи тикланди.

Бағдод туманида бир ўқитувчининг меҳнат ҳуқуқи бузилди. Ишдан бўшатишди — гўёки масала шу билан ёпилгандек.
Аммо бир нарса ҳисобга олинмабди: қонун бор, суд бор, Мажбурий ижро бюроси бор.
Суд қарори билан фуқаронинг ишга тикланиши белгиланди. Ижро ҳужжати эса Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими иш юритувига келиб тушди.
Шундан кейин «буйруқ чиқди — тамом» деган қараш иш бермади. МИБ давлат ижрочилари суд ҳужжати ижросини таъминлаб, фуқарони ўз ишига тиклади.







