Ўзбекистон

Непалдаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб, вазият ривожини мунтазам кузатиб бораётганини маълум қилди.

Непалдаги сув тошқинларида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ

Непал ва Тибетдаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Деҳлидаги (айни пайтда Непалда ҳам фаолият юритади) элчихонаси ҳозирги вақтда фалокат оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борлиги тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирган. Дипломатик ваколатхона тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб, вазият ривожини мунтазам кузатиб бормоқда.

 

Reuters’га кўра, табиий офат оқибатида Непалда камида 165 киши ҳалок бўлган, 826 киши бедарак йўқолган. Бедарак йўқолганлар орасида 500 га яқин хорижлик бор.

 

Тибетнинг Жирўнг ҳудудида эса 558 киши, жумладан, 260 нафар хорижлик бедарак йўқолган. Хитой расмийларига кўра, ҳудудда уч киши ҳалок бўлган. Ҳозирда Непал ва Тибетда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.