Жаҳон

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга чеклов киритилиши мумкин

Тоқаев 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга чеклов киритилиши мумкин

 

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлаш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz Акорда матбуот хизматига таяниб хабар берди.

 

Давлат раҳбари бу таклифни Остонада ўтказилган ўқитувчиларнинг август конференциясида илгари сурган.

 

Тоқаевнинг таъкидлашича, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар, рақамли платформалар, сунъий интеллект ва агрессив маркетинг болаларнинг дунёқарашига оила ва мактаб билан бир қаторда сезиларли таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли ёш авлоднинг психологик фаровонлиги, ҳиссий барқарорлиги ва ахлоқий тарбиясини таъминлаш муҳим вазифалардан бирига айланган.

 

Президент 2018 йилда қабул қилинган болаларни соғлиғи ва ривожланишига зарарли ахборотдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни бугунги шароитдан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаган.

 

Унинг қайд этишича, ҳукумат 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва ҳужжат июнь ойида Парламентга тақдим этилган.

 

Тоқаев депутатларга мазкур масалани Парламентнинг янги сессияси доирасида кўриб чиқишни таклиф қилган.

 

Президент бундай чекловларни жорий этиш бўйича қатор ривожланган давлатларда ҳам тегишли чоралар кўрилаётганини қайд этган.

custom img

Непалда сув тошқинлари қурбонлари сони 157 кишига етди

41 киши жароҳатланган, 3,3 мингдан ортиқ қутқарувчи ҳудудда иш олиб бормоқда.

custom img

“Уйда ёлғиз” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Унинг ўлими сабаби ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Непалда кучли сув тошқини бўлди: қурбонлар сони 95 нафарга етди

Бхоте Коши дарёсида юзага келган тошқин оқибатида 63 киши жароҳатланди, юзлаб одамлар бедарак йўқолган.

custom img

Владимир Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан тақдирлади

Мукофот унга инсон ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилиш ҳамда Украина ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдаги хизматлари учун берилди.

custom img

Эрон БМТ Хавфсизлик кенгашидан АҚШнинг бир томонлама чораларини қоралашни сўради

Теҳрон Вашингтоннинг иқтисодий ва ҳарбий босимини халқаро ҳуқуққа зид деб баҳолаб, бу чоралар халқаро миқёсда хавфли претседент яратиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

custom img

Покистонда туғруқхонадаги ёнғинда 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга бўлим ичидаги кондиционер компрессорининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

АҚШ иммиграцион виза аризаларини кўриб чиқишни тўхтатди

Давлат департаменти бу чорани глобал ўқув тадбири билан изоҳлади.

custom img

Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш бўлганини билдирди

Теҳронда ўтказилган музокараларда можаронинг кучайишига йўл қўймаслик, Ҳормуз бўғозини қайта очиш ва урушни якунлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"