Ўзбекистон

Самарқандда энага қаровида бўлган 3 ёшли бола электр плитага ўтқазилгани айтилмоқда

Гувоҳлар болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлингани, жумладан, қизиган электр плитага ўтқазилгани, қўллари сим билан боғлангани ва бир неча кун овқатлантирилмаганини айтмоқда.

Самарқандда энага қаровида бўлган 3 ёшли бола электр плитага ўтқазилгани айтилмоқда

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида энага қаровида бўлган 3 ёшли бола зўравонликка учрагани айтилмоқда. Воқеадан хабар топган қўшнилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Шундан сўнг бола шифохонага олиб борилган.

 

Маълум бўлишича, боланинг онаси қарийб икки ой давомида фарзандини энага қаровига қолдириб, ишлаган. Оила асли Нарпай туманидан бўлган боланинг отаси хорижда меҳнат қилаётгани, онаси эса оилавий шароити сабаб Каттақўрғонда ишлаган.

 

Боланинг яқинлари ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, энага унга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган. Жумладан, боланинг қўллари сим билан боғлангани ва қизиган электр плитага ўтқазилгани иддао қилинмоқда.

 

Шифокорлар боланинг танасида куйиш, кўкариш ва бошқа жароҳатлар аниқланганини билдирган. Шунингдек, у бир неча кун давомида овқатлантирилмагани сабаб озиб кетгани ва гемоглобин даражаси пасайгани айтилмоқда.

 

Шифохона маълумотига кўра, боланинг думба-сон соҳасидаги оғир куйишлари сабаб жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, тери кўчириш муолажаси бажарилган. Бўйин ва кўз ости соҳаларида ҳам кўкаришлар аниқланган. Ҳозирда боланинг аҳволи қониқарли экани маълум қилинган.

 

Гувоҳлардан бири ушбу энага аввал ҳам бошқа болаларга қарагани ва унинг телефонида болаларга нисбатан зўравонлик акс этган видеолар бўлиши мумкинлигини айтган. Шунингдек, бошқа болаларга ҳам шафқатсиз муносабатда бўлингани ҳақидаги маълумотлар билдирилган.

 

Боланинг яқинлари воқеага ҳуқуқий баҳо берилишини ҳамда айбдор шахслар аниқланиб, қонуний чора кўрилишини кутмоқда.

 

Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги ҳудудий вакили вазиятни ўрганишни бошлаган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Ички ишлар органлари томонидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Воқеанинг барча тафсилотлари, боланинг жароҳатланишига сабаб бўлган ҳолатлар ва масъул шахсларнинг ҳаракатларига тергов натижаларига кўра ҳуқуқий баҳо берилади.

custom img

Алмати – Тошкент халқаро поездида “Аёллар учун вагон” йўлга қўйилади

Вагонларга фақат аёллар ва 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳамроҳи билан чиқиши мумкин.

custom img

11 сентябрь терактлари: Халид Шайх Муҳаммад ва уч шериги устидан суд қачон бўлиши белгиланди

Гвантанамода 20 йилдан ортиқ вақт давомида сақланаётган Холид Шайх Муҳаммад ва яна уч нафар айбланувчи ҳарбий трибунал олдида суд қилинади.

custom img

“Сиёсий ирода йўқлигидан ҳаммамиз пахтага қул эдик” — Шавкат Мирзиёев

Президент Сирдарёнинг аграр ҳудуддан саноати ривожланган вилоятга айланганини қайд этиб, Ўзбекистоннинг пахтага қарамликдан чиқиш жараёнига тўхталди.

custom img

Талабалар контрактни 4 қисмга бўлиб тўлаши мумкин: муддатлар маълум қилинди

Контрактни бўлиб тўлаш имконияти супер-контракт асосида таҳсил олишни режалаштираётган абитуриентларга ҳам татбиқ этилади.

custom img

Россияда қийин вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароси уйига қайтарилди

У яшаш жойисиз қолиб, кўчаларда тунашга мажбур бўлган.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

custom img

Саида Мирзиёева Пекиндаги Хитой Коммунистик партияси тарихи музейига ташриф буюрди

Саида Мирзиёева Хитойнинг бир асрлик тараққиёт йўлини акс эттирувчи мажмуа ҳақидаги таассуротларини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"