Ўзбекистон

Талабалар контрактни 4 қисмга бўлиб тўлаши мумкин: муддатлар маълум қилинди

Контрактни бўлиб тўлаш имконияти супер-контракт асосида таҳсил олишни режалаштираётган абитуриентларга ҳам татбиқ этилади.

Талабалар контрактни 4 қисмга бўлиб тўлаши мумкин: муддатлар маълум қилинди

 

Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга контракт суммасини ўқув йили давомида 4 қисмга бўлиб тўлаш имконияти берилади.

 

Tартибга кўра, контракт тўловлари қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

  • 25 фоиз — 1-курсга тавсия этилган талабалар учун 15 сентябргача, 2-курс ва ундан юқори босқич талабалари учун 1 октябргача;

  • 50 фоиз — 1 январгача;

  • 75 фоиз — 1 мартгача;

  • 100 фоиз — 1 майгача.

 

Шу билан бирга, белгиланган муддатлар узайтирилиши мумкин. 1-курс талабалари учун дастлабки тўлов муддатини узайтириш ваколати Давлат қабул комиссиясига, бошқа курслар бўйича эса тегишли ваколат ОТМ ректорларига берилган.

 

2025/2026-ўқув йилида 1-курс талабалари учун контрактнинг дастлабки 25 фоизини тўлаш муддати 30 октябргача узайтирилган эди.

 

Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотлари контракт миқдори ва уни тўлаш муддатларини мустақил белгилайди.

 

Жорий йилда ОТМга қабул қилинган талабалар контракт тўловлари бўйича аризани kontrakt.edu.uz платформаси орқали юбориши мумкин.

 

Шунингдек, контрактни бўлиб тўлаш имконияти супер-контракт асосида таҳсил олишни режалаштираётган абитуриентларга ҳам татбиқ этилади. Бироқ бунда дастлаб контракт суммасининг 50 фоизини тўлаш талаб этилади. Қолган қисми эса умумий тартибда бўлиб тўланади.

custom img

Тошкентдаги олийгоҳларда дарслар 08:00 да бошланади

Тартиб транспорт оқимини мақбуллаштириш ва тиғиз вақтлардаги юкламани камайтиришга қаратилган.

custom img

Олмаота – Тошкент халқаро поездида “Аёллар учун вагон” йўлга қўйилади

Вагонларга фақат аёллар ва 7 ёшгача бўлган ўғил болалар ҳамроҳи билан чиқиши мумкин.

custom img

11 сентябрь терактлари: Халид Шайх Муҳаммад ва уч шериги устидан суд қачон бўлиши белгиланди

Гвантанамода 20 йилдан ортиқ вақт давомида сақланаётган Холид Шайх Муҳаммад ва яна уч нафар айбланувчи ҳарбий трибунал олдида суд қилинади.

custom img

“Сиёсий ирода йўқлигидан ҳаммамиз пахтага қул эдик” — Шавкат Мирзиёев

Президент Сирдарёнинг аграр ҳудуддан саноати ривожланган вилоятга айланганини қайд этиб, Ўзбекистоннинг пахтага қарамликдан чиқиш жараёнига тўхталди.

custom img

Самарқандда энага қаровида бўлган 3 ёшли бола электр плитага ўтқазилгани айтилмоқда

Гувоҳлар болага нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлингани, жумладан, қизиган электр плитага ўтқазилгани, қўллари сим билан боғлангани ва бир неча кун овқатлантирилмаганини айтмоқда.

custom img

Россияда қийин вазиятда қолган Ўзбекистон фуқароси уйига қайтарилди

У яшаш жойисиз қолиб, кўчаларда тунашга мажбур бўлган.

custom img

Тошкентда 20 дан ортиқ давлат вакиллари иштирокида экотуризм саммити ўтказилди

Тадбирнинг асосий қисми туризм бозоридаги янги ҳамкорларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг экотуризм, тоғ, гастрономик ҳамда бошқа йўналишларини хорижий бозорларда тарғиб этишга қаратилди.

custom img

Битурувчиларнинг олий таълимдан кейинги тақдири нима бўляпти?

Ўзбекистонда илк маротаба Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан “Битирувчилар сифати индекси” натижалари эълон қилинди. Унда республика миқёсидаги 170 та олий таълим муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланганлик даражаси таҳлил қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"