Ўзбекистон

Тошкентдаги олийгоҳларда дарслар 08:00 да бошланади

Тартиб транспорт оқимини мақбуллаштириш ва тиғиз вақтлардаги юкламани камайтиришга қаратилган.

Тошкентдаги олийгоҳларда дарслар 08:00 да бошланади

 

2026/2027-ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ташкилотларида биринчи сменадаги дарс машғулотлари соат 08:00 да бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Мазкур тартиб пойтахтдаги транспорт оқимини самарали ташкил этиш, эрталабки ва кечки тиғиз вақтларда йўллардаги юкламани камайтириш ҳамда таълим жараёнини мақбул ташкил этишга қаратилган.

 

Дарсларнинг эртароқ бошланиши талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг ҳаракатланиш вақтини оқилона режалаштириш, ўқув жараёнини кун давомида самарали ташкил этиш ҳамда шаҳардаги транспорт оқимини мақбуллаштиришга хизмат қилади.

 

Шунингдек, янги тартиб кундузги ва кечки таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар учун ўқув кунини тўғри режалаштириш ва машғулотлардан ташқари ўқув фаолияти учун вақт имкониятларини кенгайтириши мумкин.

 

Янги ўқув йилига тайёргарлик доирасида Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотлари раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар мазкур тартибни инобатга олишлари сўралди.

 

Таълим ташкилотларида машғулотларни белгиланган вақтда бошлаш ва ўқув жараёнини тегишли равишда ташкил этиш бўйича зарур чоралар кўрилади.

 

Тартиб фақат Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотларининг биринчи сменасидаги ўқув машғулотларига тааллуқли.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.