Zamon.uz журналистлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланди
Ўзбекистон Президенти Матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ ОАВ вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонини тантанали топширди. Тақдирланганлар орасида Zamon.uz сайти бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ҳамда бошловчи Муҳайё Муртазоева ҳам бор.

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ОАВ ва медиа соҳаси вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Президент Администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш марказида ўтказилган тадбирда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов иштирок этди. У журналистлар, ОАВ ва медиа соҳаси вакилларини яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклади.
Тадбир давомида Президент Фармонига мувофиқ, бир гуруҳ ОАВ ва медиа соҳаси вакилларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.
Тақдирланганлар орасида Zamon.uz бош муҳаррири Фарида Эгамбердиева ҳамда бошловчи Муҳайё Муртазоева ҳам бор. Улар эсдалик нишонларини Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовдан қабул қилиб олди.
Zamon.uz жамоаси ҳамкасбларимизни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этади ва келгусидаги фаолиятларига муваффақият тилайди.








