Ўзбекистон лимон экспортини 2,2 баробарга оширди
6 ойда энг кўп маҳсулот Қозоғистон ва Россияга етказиб берилган.

2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон 4,1 минг тонна лимон экспорт қилди. Экспорт қилинган маҳсулотларнинг умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларини ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, лимон экспорти ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошган.
Ҳисобот даврида Ўзбекистон лимонларини энг кўп қуйидаги давлатларга экспорт қилган:
- Қозоғистон — 2,3 минг тонна;
- Россия — 1,7 минг тонна;
- Қирғиз Республикаси — 163,7 тонна;
- Афғонистон — 18 тонна;
- Бирлашган Араб Амирликлари — 2,4 тонна;
- Бошқа давлатлар — 3 тонна.








